Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоят ҳокими К.Турсунов ҳамда Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров Навоий шаҳридаги Амир Темур номли ва “Ғалаба” кўчалари кесишмасида, яъни “Марказий деҳқон бозори” рўпарасида пиёдалар учун бунёд этилаётган йирик лойиҳа - мегакўприк қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.
“Навоий кўприклардан фойдаланиш” давлат унитар корхонаси қурувчилари томонидан амалга оширилаётган мазкур иншоотнинг металлконстркуция ишлари “Навоий жанубсаноатмонтаж” акциядорлик жамияти жамоаси томонидан олиб борилмоқда.
Мазкур кўприкнинг узунлиги 325, баландлиги эса 5,5 метрни ташкил этади. Айни пайтда кўприкнинг том қисмини ёпиш ишлари жадаллик билан олиб борилаяпти.
Вилоят ва шаҳар ҳокими мазкур жараёнлар билан танишиб, қурилиш ташкилоти вакиллари билан мулоқотда бўлди. Жараёнда мутасаддиларга ўзларининг таклифлари ва кўрсатмаларини берди.

Кўрилганлар сони: 3037