Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн биринчи сессияси ҳам бўлиб ўтди.

Рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра “яхши” баҳоланган Навоий шаҳрининг жорий йил якунига қадар барча кўрсаткичларини 30 фоизга ошириб бажариш ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар, муддатлар ва масъул ижрочилари акс эттирилган амалий чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан шаҳар сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, сессияда Навоий шаҳридаги ўрта махсус ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили бошланиши жараёнларига тайёргарлик ҳолати борасида амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг маърузалари депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 2586