Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятимиз маркази - гўзал ва бетакрор Навоий шаҳри бугун бунёдкорлик оғушида.
Шаҳарни кезар экансиз, ҳар қадамда янги бинолар, кўп қаватли уйлар, хизмат кўрсатиш объектларини кўриб, кечаги Навоий шаҳри билан бугунги бу кўркам кентни асло қиёслаб бўлмайди.
Айниқса, йўл қурилиши соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлардан йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам бирдек мамнун. Зеро, равон йўллар бахтли манзилларга элтади.
Шу кунларда Навоий шаҳри Навоий кўчасидан ўтган, Навоий кон металлургия комбинати рўпарасидаги йўлнинг ҳолати ёмонлашиб, ҳайдовчилаларга бироз ноқулайликлар туғдираётган эди. Бу ҳолат Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олиниб, зудлик билан ушбу йўлни янгилашга киришилди.
Жараёнга замонавий техникалар жалб этилиб, моҳир йўлсозларнинг саъйи-ҳаракати билан қисқа муддатда мазкур йўл замонавий қиёфа касб этиб, таъмирдан чиқарилди.
Жаннатмакон юртимизга фақат бунёдкорликлар ярашади, албатта.

Кўрилганлар сони: 2594