Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз раислигида жорий йил 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш вазифаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров тадбиркорларга мурожаат қилди.

Навоий шаҳар ҳокимлиги биносида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мазкур учрашувда тўртта сектор раҳбари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва соҳага алоқадор масъуллар иштирок этди ҳамда тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

— Мен шаҳар ҳокими сифатида ҳамиша Сиз тадбиркорларнинг кўмакчингиз бўлиб, муаммоларингизни ижобий ҳал этишни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан, — деди шаҳар ҳокими тадбиркорларга қилган мурожаатида.

Кўрилганлар сони: 3207