Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров кўзи ожизлар жамияти шаҳар бўлимининг 87 нафар аъзоларининг ҳар бирига Наврўз айёми муносабати билан байрам совғаларини тақдим этди.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат бўлган совғалар жамланмаси кенг жамоатчилик иштирокида Кармана туманида жойлашган Кўзи ожизлар жамияти биносида ўз эгаларига топширилди.
Бу эътибор эса кўнгли кемтик юртдошларимизни беҳад хурсанд қилди. Улар бу эътибор ва саховат учун ўзларининг самимий миннатдорликларини билдирдилар.
Таъкидлаш жоизки, бундан 3 кун аввал вилоят Кўзи ожизлар жамияти аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров Наврўз байрамида жамиятнинг шаҳардаги аъзоларининг ҳар бирига совғалар тақдим этишини билдирганди.

Кўрилганлар сони: 3022