Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан вилоятимизда тадбирлар, адабий-бадиий учрашувлар ва шеърият кечалари ўтказилаётир. 9 февраль куни Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи одамлар билан гавжум бўлди. Бу ерга ташриф буюрганлар шоирга ҳурмат бажо келтириб, унинг ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Жорий йил 11 февраль куни Навоий шаҳридаги "Фар­ҳод" маданият саройида вилоят ҳо­кимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таъли­ми вазирлиги, Республика Маъ­на­вият тарғибот маркази ви­лоят бўлими, НДПИ, Алишер Навоий номидаги Тошкент дав­лат ўзбек тили ва адабиёти уни­­­вер­ситети ҳамда "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши билан ҳам­корликда "Алишер Навоий ижо­дий меросининг умумбаша­рият маънавий-маърифий тарақ­қиё­ти­даги ўрни" мавзусида халқа­ро илмий-амалий конференция­си бўлиб ўтди. Унда Венгрия, Озарбайжон, Қозоғистон дав­лат­ларидан ташриф буюрган навоийшунос олимлар ва рес­пуб­ликамизнинг барча ҳудудла­ри­дан 150 нафарга яқин таниқ­ли академик, профессор олим­лар, ижодкор зиёлилар, маъна­вий соҳа мутахассислари, тарғи­ботчилар, фаоллар, нуронийлар, ўқувчи-ёшлар ҳамда ёш олимлар иштирок этди. Дастлаб анжуман иштирокчилари Нурота тумани­даги "Чашма" ва Кармана тума­нидаги "Маликработ", "Сардо­ба", "Қосим Шайх" каби тари­хий обидаларини зиёрат қилиб, уларни келажак авлодларга бус-бутун етказиш борасида қили­на­ётган кенг кўламли ишлар билан танишдилар. Шундан сўнг анжу­ман қатнашчилари Алишер На­воий номидаги ма­даният ва ис­тироҳат боғидаги бобокалони­миз ҳайкали пойига гуллар қў­йишди.

Халқаро конференцияни ви­лоят ҳокими, сенатор К. Турсу­нов очиб, буюк мутафаккир ҳаёти ва ижоди, бебаҳо мероси ҳамда аллома асарларининг инсоният камолотидаги аҳамияти хусу­си­да гапириб, барчани қутлуғ байрам билан табриклади.

Шундан сўнг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универси­те­ти ректори, профессор Ш. Си­ро­жиддинов шоир асарлари­нинг қиёсий-типологик, тексто­ло­гик таҳлиллари ҳақида сўз юритиб, глобаллашув даврида она тилимизнинг ўзига хос ху­сусиятлари, тарихий тараққиё­ти, Навоий асарларининг тари­хий илдизларини чуқур ўрганиш ва ҳар томонлама ривожланти­ришга замин яратишини қиё­сий таҳлиллар асосида тушун­тириб берди.

Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Биз бу бебаҳо меросдан халқи­мизни, айниқса, ёшларимизни қанча кўп баҳраманд этсак, мил­лий маънавиятимизни юксалти­ришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшма­си раиси, Ўзбекистон халқ ёзув­­чиси Муҳаммад Али ҳам сўзга чиқиб, шундай деди:

— Мамлакатимизда Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганиш борасида изчил изланишлар олиб борилмоқда. Сўнгги йил­лар­да улуғ шоирнинг 20 жилд­лик мукаммал, 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашр этилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва "Ижод" жамоат фонди томо­нидан буюк мутафаккирнинг "Хазойин ул-маоний" асарини жаҳоннинг ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа доирасида илк бор рус тилида нашр этилди. Шу­нингдек, атоқли адиб Ойбек­нинг "Навоий" романи ҳам инг­лиз тилига таржима қилинди.

Конференцияда Озарбайжон давлатидан ташриф буюрган профессор Алмаз Улвининг "На­воийнинг Озарбайжон илмида илмий-назарий ўрганилиши" мавзусидаги маърузаси тинг­лан­ди. У ўз маърузасида Навоий асарларида Ватан ва ватанпар­варлик, қаҳрамонлик, мардлик, матонат, бағрикенглик, инсо­ний­лик, меҳр ва муҳаббат, мил­лий маънавий қадриятлар ардоғи мутлақо такрорланмас қир­ра­лари билан намоён бўлиши хусусида тўхталиб ўтди.

Будапешт университетининг туркология бўлими мудири, венгриялик навоийшунос олим Бенедек Пери, "Алишер Навоий меросини атрофлича таҳлил қилиш ва ўзлаштириш, Навоий ижо­дида халқпарварлик, ватан­парварлик ва халқона дониш­манд­ликка асосланган ижод намуналарини кенг тарғиб қи­лиш" мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, анжуманда Қозоғистон Республикасидан таш­риф буюрган профессор Азамат Акбар "Навоий асарларида ус­тоз-шогирд масаласи" мавзуси­даги маърузасида Алишер Навоий ҳаёти, ижоди ва шахсий фаолиятини ўрганиш жараёни­да маънавий-ахлоқий қадрият­лар, юксак инсоний фазилатлар, айниқса, комил инсон, баркамол авлодни тарбиялашда, уларда халққа фидойилик билан хизмат қилиш ҳиссини шакллантириш, Навоий меросининг ёш авлод тарбиясида беқиёс ўрнини ту­шунтириш, бугунги кунда ҳар бир педагог қарашларида муҳим аҳамиятга эга бўлиши хусусида фикр билдирди.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 5887