Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Интеллектуал мулк агентлигининг ишчи гуруҳи Навоий вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида агентлик раҳбари Т.Абдусатторов, Навоий вилоят адлия бошқармасининг биринчи ўринбосари М.Турдимов ҳамда вилоятдаги масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида эркин иқтисодий зонада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларида  учрашув ташкил этилди.

 

Учрашув давомида давлат раҳбари томонидан белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек, иқтисодий зонада экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга товар белгиси олиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва  амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Навоий вилояти интеллектуал мулк объектлари ривожланиши бўйича республикада етакчи ўринларда туради. Хусусан, давлат раҳбари ҳам йиғилишда НКМК сўнгги ўн йилда 35 та ихтирони рўйхатдан ўтказиб, уларнинг 16 тасидан 400 миллиард сўмдан ортиқ иқтисодий самара кўргани ҳақида тўхталиб ўтган эди.

 

Кўрилганлар сони: 591