Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун интернетдаги ижтимоий тармоқлардан бирида “Навоий давлат педагогика институтининг 1-курс контракт асосида ўқийдиганлар 3 ойдан буён стипендия пули берилмаганлиги ҳақида айтилган. Шунингдек НавДПИга қишги иситиш тизими ҳали ҳам йўлга қўйилмаганлиги ҳақида бундан 3 кун олдин мурожаатлар ҳам келиб тушган. У мурожаатда ётоқхона ҳам ўқув хоналари ҳам совуқ эканлиги айтилган эди. Бу маълумотлар рост ёки ёлғон эканлиги ўрганиб чиқилмаганлиги сабабли Навоий давлат педагогика институтидан расмий баёнот кутиб қоламиз.” мазмунидаги хабар қолдирилган эди.

Мазкур масалала юзасидан Навоий давлат педагогика институти қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳолат институт маъмурияти томонидан жойида бориб ўрганилди Ҳақиқатда “Умид” қўрғонида жойлашган 1-сонли “Талабалар турар уйи” совуқлигининг сабаби иситиш тизимидаги носозлик билан боғлиқлиги ва бунинг асосий сабаби НКМК БЭХ тасарруфидаги магистрал қувурнинг икки жойдан ёрилиши натижасида эканлигини маълум бўлди.  

Бу борада НКМК Бирлашган Энерго Хизматига 11.11.2019 йил  

№ 88-88-2732/05 сонли билан ушбу муаммони ҳал қилиш учун мурожаат қилинган.Бунга жавобан Бирлашган Энерго Хизмати К-17-9 қудуғидан борувчи иссиқлик тармоқлари НКМК Бирлашган Энерго Хизмати балансида эмаслигини, ҳозирги кунда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилаётганлиги боис амалий ёрдам беришга имконияти йўқлигини билдирган. 

Айни кунда ушбу носозлик Навоий давлат педагогика институтининг ўз маблағи ҳисобидан таъмирланиб, бартараф этилмоқда. Ҳозирда таъмирлаш ишлари амалга оширилиб муаммо 13 ноябр кечга қадар бартараф этилишини маълум қиламиз. 

Контракт асосида ўқиётган 1-курс талабалари 3 ойдан буён стипендия олмаётганлиги тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги 9-сонли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланган эди. 

Шунга кўра, тўлов-контаркт асосида ўқиш истагини билдирган талабалар шартномада кўрсатилган сўмманинг 50% фоизини тўлаганларидан сўнг талабаликка қабул қилинадилар. 

20 ноябрдан бошлаб, институт маъмурияти стипендия тўловини амалга оширишни кафолатлайди. Буйруқ асосида талабаликка қабул қилинганларнинг стипендияси ўтган ойлар билан қўшиб тўланади. 

 

Навоий давлат педагогика институти Матбуот хизмати

Кўрилганлар сони: 3606