Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Шу кунларда республикамиз бўйлаб адабиётимиз тарихида ёрқин из қолдирган, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 576 йиллиги чексиз эҳтиром билан кенг нишонланмоқда.

Улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий сиймоси нафақат буюк мутафаккир, балки халқпарвар давлат ва жамоат арбоби, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги, маънавият ва маданият ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшган даҳо сифатида асрлардан-асрларга ўтиб келмоқда.

Алишер Навоий томонидан туркий ва форсий тилларда яратилган энг бебаҳо асарлар, нодир девонлар, шоҳ байтлар беш асрдан буён инсоният йўли ва қалбини маърифат нурлари билан мунаввар этиб, барчани эзгуликка чорлаб турибди. 

Улуғ мутафаккир номи билан атаувчи Навоий вилоятида ҳам 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун кўтаринки руҳда ўтказилди. Дастлаб кенг жамоатчилик вакиллари, навоийшунос олимлар, корхона, ташкилот, муассаса жамоалари ҳамда ёшлар томонидан вилоят марказидаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида қад ростлаган улуғ аллома ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, шоир даҳосига муносиб эҳтиром кўрсатилди.

Алишер Навоий таваллуди муносабати билан “Фарҳод” маданият саройида ташкил этилган вилоят байрам тадбирида янграган куй-қўшиқлар, намойиш этилган саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига бир олам қувонч бағишлади.

Тадбирда вилоят ҳокими, сенатор К.Турсунов иштирок этди ва барчани қутлуғ сана билан табриклади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6386