Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар давомида тадбиркорларнинг мавжуд боқиманда солиқ қарздорликлари ундирилмоқда.

Масалан, Навбаҳор туманида жойлашган “Turkiston-nur-hamkor” фермер хўжалигининг солиқлардан 47 млн 188 минг сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, ушбу қарздорликни ундириш мақсадида хўжалик раҳбари билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида 10 млн сўм қарздорлик тўлаб берилди.

 Шунингдек, тумандаги “Ibodulla Diyor” фермер хўжалигининг солиқлардан юзага келган 23 млн 980 минг сўмдан ортиқ қарздорлиги бюджетга тўланмай келинаётган эди. Шу сабаб, бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ушбу тадбиркорнинг қарздорлиги унинг енгил автомобилига қаратилиб, жарима майдончасига жойлаштириш чоралари кўрилаётганда, фермер хўжалиги раиси 20 млн сўм қарздорликни тўлаб берди.

 

 

Кўрилганлар сони: 2667