Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро ва Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Маросимда вилоят, туманлараро (туман) судлари раислари, судья ва суд ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний ва ёшлар иштирок этди.
Бинонинг тантанали очилишини вилоят ҳокими К.Турсунов табрик сўзи билан бошлаб берди. Вилоят ҳокими қисқа муддатда мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши нафақат соҳа ходимларига, балки, фуқаролар учун ҳам бир қатор қулайликлар яратилганлигини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов Навбаҳор туманидаги замонавий ва кўркам суд биносининг фойдаланишга топширилиши билан барчани қутлади ва Президентимиз томонидан судларга қаратилаётган юксак эътибор одил судловни амалга ошириш ҳамда судларни моддий-техник жиҳатдан таъминлашда муҳим омил бўлаётганлигини алоҳида айтиб ўтди.
“Таянч қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан 4 миллиард 600 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига қурилган мазкур бинода нафақат судья ва суд ходимлари учун балки фуқаролар учун ҳам барча замонавий шароитлар мавжуд. Алоҳида суд қабулхонаси барпо этилиб, фуқароларнинг кутиб туриши ва уларни қабул қилиш учун етарли қулайлик яратилган. Хусусан, фуқаролар ва уларнинг аризаларини қабул қилиш, она ва бола, тиббиёт хоналари судга мурожаат қилган фуқаролар учун қулай қилиб жиҳозланган.
Бундан ташқари, видеоконференцалоқа тизими орқали суд мажлисларини “онлайн”, яъни тўғридан тўғри кўриш имконияти мавжуд. Қабулхонага бирон-бир чекловларсиз кириб чиқиш ҳам алоҳида эътиборга олинган. Бу ерда ўрнатилган махсус монитор орқали фуқаролар суд ишини қайси судья кўриб чиқиши ва суд мажлисининг бошланиш вақти билан “онлайн” танишиб олиши мумкин. Бу эса суднинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Кўрилганлар сони: 2890