Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Суғурта хизматлари бозор иқтисодиёти шароитида корхона ва ташкилотлар ҳамда аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилувчи самарали воситага айланди.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги суғурта компаниялари томонидан аҳолига кўплаб турдаги хизматлар кўрсатилаётир. Мамлакатимиз суғурта бозорининг фаол иштирокчиларидан бири бўлган "Кафолат Суғурта Компанияси" акциядорлик жамияти хизматлар сифатини ошириш ва кадрлар тайёрлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари натижасида халқаро ва миллий суғурта бозорида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб келмоқда.

Жамиятнинг вилоят филиалида 1 та бўлим, 7 та суғурта марказларида 25 на­­фар малакали мутахассис ва 100 на­фар­дан зиёд суғурта агенти фаолият юрит­моқда. Жорий йилда Конимех ва Нурота туман суғурта марказлари иш бошлади. Даставвал компания то­­монидан маж­бурий ва ихтиёрий суғурта йўналишининг 25 тури бў­йича хиз­мат кўрсатилган бўлса, ҳо­зирги кунга келиб, умумий су­ғурта тар­моғининг барча 17 та класс­лари дои­расида "Мен ва фар­зандим", "Она ва бола саломат­ли­ги", "Бо­лажон", "Нуроний", "Транс­порт во­си­талари эгаларининг фу­қа­­ролик жавобгарлигини мажбурий су­ғурта қилиш", "Ихтиёрий тиббий суғурта", "Тиббиёт ходимларининг касбий жавоб­гар­лиги", "Ижарага олинган кўчмас мулк суғуртаси" каби 90 дан ортиқ тур­лари так­­лиф этилмоқда.

— Суғурта хизматлари кўрсатишда за­мо­навий ахборот-коммуникация техноло­гия­ларидан кенг фойдаланилаётир, — дей­ди филиал директори вазифа­си­­ни ба­жа­рувчи Ойбек Боқиев. — Филиа­ли­миз янги бинога кўчиб ўтгач, алоқа си­фати ва тез­корлигини ошириш имко­ни­ни бе­радиган оптик толали телеком­му­никация қурил­малари билан жиҳоз­лан­ди. Суғурта хиз­мати тўловини электрон тарз­да тўлаш, "СМС хабардор этиш" каби хиз­матлар ми­жозларга қўл келаяпти. Суғурта хиз­мат­ларидан online тарзда фойдаланиш им­конияти ҳам мавжуд. Бунинг учун ми­жозлар мобил телефон рақамини кўрса­тиб, рўйхатдан ўтишлари зарур. Улар рўй­хатдан муваффақиятли ўтганларидан сўнг, очилган шахсий виртуал хона орқали "ТВЭЖМСҚ", "Болажон", "Саломатлик" ва "Оила­вий" онлайн суғурта хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

— Мана, бир неча йилдирки, "Кафолат Суғурта Компанияси" акциядорлик жа­мия­ти билан ҳамкорликда иш олиб бораяп­миз, — дейди "Темир капитал монтаж" ху­сусий корхонаси раҳбари Мурод Шам­сиев. — 2015 йилнинг куз фаслида ку­за­тилган куч­ли шамол натижасида вилояти­миз­даги кўпгина уйларга жиддий шикаст етди. Маз­­­кур суғурта ҳодисаси учун ком­пания фи­лиа­лига "Қурилиш-монтаж та­ваккалчи­лик­ларидан суғурталаш" тури дои­­расида кўрилган зарар учун суғурта қоп­ламасини тўлашини сўраб, мурожаат қилдик. Ком­па­ния томонидан мурожаати­миз белги­лан­­ган тартибда ўз вақтида кўриб чиқилди ва 16 миллион 700 минг сўм маблағ тўлаб берди. Бу эса бизнинг ком­панияга бўлган ишончимиз ошишига сабаб бўлди ва унинг доимий мижозига айландик. Бундай табиий офатларни ол­диндан башорат қи­лиш қийин. Ҳаётимизда бу каби хатарлар учраб туради. Шунинг учун ҳам инсон ку­тилмаган нохуш ҳодиса­лардан суғурта хиз­мати орқалигина ка­­фо­латланади.

Сифатли хизмат кўрсатиш масаласи­нинг нақадар муҳимлигини тушунган ҳол­да компания томонидан бир қанча йирик таш­килотлар билан шартномалар тузилган бў­либ, бу мижозларнинг суғурта қопла­ма­сини тўлаш бўйича қилаётган мурожаат­ла­­рини тезкор ҳал этиш имконини бер­моқ­­да. Хусусан, НКМК, "Навоий нефть ба­за" давлат унитар корхонаси, "Қизилқум­це­мент", "Навоийазот", "Навоий ис­сиқлик электр станцияси", "Навоий­донмаҳ­су­лотлари" акциядорлик жамиятлари ва "Электрокимё­за­води" ҚК АЖ каби ташки­лотлар жамоа­нинг корпоратив мижоз­ла­ридир. Ком­пания ходимлари мижоз­лар­нинг талаб ва истак­ларини қондира ола­диган янги йўна­лишлар ва суғурта тур­ларини яратиш устида дои­мий равишда иш олиб бориш­моқда. Улар аҳоли, корхона ва ташки­лот­ларга янада яқин бўлиш мақсадида хизмат кўрсатиш тар­моғини кенгайтириб, ҳар бир мижоз­нинг замо­на­вий талабларига жавоб бе­рувчи суғурта турларини тақдим этаяпти.

— Жамиятимиз суғурта тармоғининг бар­ча йўналиши бўйича хизмат кўр­сатади, — дея суҳбатни давом эттирди етак­чи мутахассис Ирода Рахманова. — 2015 йил давомида келиб тушган 202 та юридик ва жисмоний шахсларнинг су­­ғурта қопла­ма­си ҳақидаги мурожаат­лари ижобий қа­ноатлантирилиб, жами 313 мил­лион сўм­дан ортиқ суғурта қоп­лан­маси тўлаб бе­рилган. Шундан 19 мил­лион сўми маж­бурий суғурта тури — "Транс­порт во­ситалари эгаларининг фу­қаролик жавоб­гарлигини мажбурий су­ғурта қилиш" тури бў­йича ЙТҲ жабрланув­чи­ларига, шунинг­дек, 215 миллион 600 минг сўм "Иш бе­рув­чининг фуқаролик жа­вобгарлигини маж­бурий суғурта қилиш" тури бўйича хиз­­мат вазифасини бажариш вақтида ши­кастланган ва ҳалок бўлган­лар­нинг оила аъзо­ларига тўлаб берилган.Қолган 97 мил­лион 800 минг сўм миқ­до­ри­даги қоп­ла­малар бир қатор "Ихтиёрий суғурта" турлари (жисмоний шахсларни бахт­сиз ҳодисалардан суғурталаш, мактаб ўқувчи­ларини бахтсиз ҳодисалардан су­ғурта­лаш, аҳоли мол-мулки, иморатла­ри­ни суғур­талаш, гаровга қўйилган мол-мулк, транспорт суғурталари бўйича) тў­лаб бе­рилган. Жорий йилда 168 та юридик ва жис­­моний шахслар томонидан келиб туш­ган мурожаатлар кўриб чиқилиб, жами 98 миллион сўмдан ортиқ суғурта қоп­ла­ма­лари тўлаб берилган. Шундан мажбу­рий суғурта турлари бўйича 30 миллион 200 минг сўм, ихтиёрий суғурта турлари бў­­йича эса 68 миллион сўм суғурта қопла­ма­­лари тўланган.

Жорий йилда Ватанимиз муста­қил­лигининг чорак асрлик тўйини муно­сиб ўтказиш ҳамда энг улуғ, энг азиз бай­ра­мимиз олдидан инсонларга яхши кайфият улашиш ва аҳоли ўр­тасида суғурта ма­даниятини оши­риш, суғурта фао­лияти ҳақида омма­га кенг­роқ маъ­лумот етказиш мақ­садида ак­ция­дор­лик жамияти маънавий-маъ­ри­фий ва спорт тадбирлари ҳам­да бай­рам ак­циясини ташкил қилди. Тадбир яку­нида ғолиб ҳамда фаол иш­ти­рокчилар диплом, фахрий ёр­лиқлар ва ком­па­ния бренди туширилган совғалар би­лан тақдирланди.

Компаниянинг сўнгги йиллардаги мо­лия­вий кўрсаткичлари барқарорлиги ҳам­да ўз ишига масъулият билан ёнда­ша­ёт­ган­лиги натижаси ўлароқ, ўтган йилда "SAIPRO" Ахборот-рейтинг агент­лиги то­монидан тўлов қобилиятига эга­лиги мил­лий рейтингининг "UzA+" (энг юқори мо­лиявий барқарорлик) даража­сига са­зовор бўлди. Бу, ўз навбатида, ташкилот­нинг фао­­­лияти ижобий баҳо­ланганлигини, унинг суғурта бозорида эгал­лаган ўрни, фао­лият кўрсаткичлари жадал ўсганлиги­ни ҳамда кенг ривож­ланган агентлик тар­моғи мавжудлигини тасдиқлаб, суғурта турлари бўйича хиз­матлар кўрсатишда пеш­­қадамлик қила­ёт­ганлигини акс эт­ти­ради. Қолаверса, ми­жозлар ва ҳамкорлар учун унинг бар­қарорлик даражаси ва мо­лия бозори­даги нуфузи рейтинг агентлик­лари то­монидан берилган баҳо ҳисобига хо­лислик касб этади. Бу эса компаниянинг мижозлар олдидаги нуфузи янада орти­ши­­га хизмат қилмоқда.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 5985