Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Ёшлар" спорт мажмуасида мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишлаб "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!" шиори остида "Гимнастика барча учун" номли гимнастрада бўйича анъанавий вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Унда туман ва шаҳарлардан тўрт юз нафардан ортиқ МТМ тар­бияланувчилари, ўқувчи ва талабалар, шунингдек, таш­ки­лот ходимлари ҳамда уй бе­ка­ла­ри қатнашишди. Гуруҳлар му­­сиқий композициялари 3 ёш, 14 ёшгача бўлганлар, ара­­лаш ҳамда 45 ёшдан юқо­рилар тоифасида баҳолаб бо­рилди. Ҳар бир чиқишдаги ори­­­гинал­лик, янгилик, сюжет, умумий таас­­сурот, бажариш тех­­ника­си­нинг хилма-хиллиги гим­нас­тика бўйича тажрибали мураб­бий саналган Дилбар Ман­су­ро­ва бош ҳакамлигида ало­ҳида эътиборга олинди.

— Гимнастикани фақат ша­ҳар, туман марказларида эмас, чекка ҳудудларда ҳам ривож­лан­тиришни режалаштир­ган­миз, — дейди вилоят гимнас­тика федерацияси ижрочи ди­ректори Баҳора Ҳамдамова. — Бу нафақат гўзаллик, соғлом турмуш тарзи сари йўл, балки реп­родуктив саломатликка ҳис­­­­са ҳам деганидир.

— Гимнастикачиларимиз доим яхши натижаларни кўр­са­­тиб келишган, — дейди За­раф­шон шаҳар хотин-қизлар қў­­митаси раиси Зулхумор Жў­раева. — 2014 йилда гимнас­тра­да бўйича Ўзбекистон Ку­бо­ги соҳиби бўлдик. Бунда гуруҳ раҳбари Нурбек Сеидмаҳа­нов­нинг хизмати катта.

Ҳакамлар ҳайъати хулоса­ла­рига кўра, 14 ёшгача бўлган­лар ўртасида 1-ўринни На­воий шаҳ­ри вакиллари эгал­ла­ди. 2-ўрин за­раф­­шонлик­лар­га, 3-ўрин эса Ко­нимех­лик­ларга насиб этди. Аралаш ёш гуруҳ­ларида ғолибликни За­раф­­­шон шаҳри вакиллари қўл­га киритган бўлса, ке­йинги ўринларга Конимех ту­­мани ҳамда томдилик қат­наш­чи­лар эгалик қилди. 45 ёш­дан юқо­рилар ўртасидаги чиқиш­ларда Навбаҳор тумани ишти­рок­чиларининг қўли ба­ланд кел­ди. Хатирчиликлар 2-, Қи­зил­тепа тумани вакиллари эса 3-ўрин­га лойиқ, деб топилди. Му­собақа сўнгида ғо­либ ва сов­­риндор гуруҳлар дип­лом ҳам­­да эс­да­лик совға­ла­ри би­лан тақдир­ланди.

З. МАРДОНОВА.

Кўрилганлар сони: 6776