Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича 2004 2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 74 нафар нафосат маликаси ва 12 та жамоа куч ҳамда маҳоратини намойиш қилди.
Қатнашчилар яккалик ва жамоавий чиқишларда эгаллаган иқтидорини синовдан ўтказди. Уларнинг тўп, булава, арқонда бажарган эпчил ҳамда чаққон, мусиқа уйғунлигидаги ҳаракатлари тажрибали ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Айниқса, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро вилоятлари қизларининг мусобақага пухта ҳозирлик кўргани сезилиб турди. Умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти биринчи ўринни эгаллаган бўлса, кейинги ўринларни Тошкент шаҳри ҳамда бухороликларга насиб этди. Яккалик баҳсларида Тошкент шаҳридан Я.Раҳимова олтин, самарқандлик Т. Икромова кумуш ҳамда бухоролик С. Ғаниева кумуш медални кўлга киритди.
— Тўрт ёшимдан буён бадиий гимнастика билан шуғулланаман, — дейди Т. Икромова. — Бу нафис ҳаракатлар, гўзаллик, соғломликни ўзида мужассамлаштиргани билан менга ёқади. Келажакда Олимпиада ўйинларида қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни истайман.
Вилоятимиз вакилларининг М. Намозова, Ш. Раззоқова, М. Тошмуродова, М. Абдурасулова, Д. Муҳиддинова, С. Маҳамматовалардан ташкил топган жамоавий чиқиши томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. Улар умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб ҳамда совриндорларга диплом, эсдалик совғалари топширилди.

Дўстлик байроғи газетаси.

Кўрилганлар сони: 587