Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича қизлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган 300 нафардан ортиқ спортчилар маҳорат ва тажрибасини намойиш қилишди.

Қатнашчилар гуруҳ ҳамда яккалик чиқишлари орқали эпчил ва чақ­қонликларини кўрсатишди. Кичик ёшдаги гимнастикачи қизларнинг ҳам фаоллик билан ҳаракат қилиши юртимизда спортнинг бу турига бўлган қизиқишнинг ошиб бораёт­ганини исботлади. Катта ёшлилар­нинг булава, копток, ҳалқада моҳир­лик билан намойиш этган компози­циялари томошабинларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, бухо­ро­лик қизлар, бадиий гимнастикага ихтисослашган "Нафис" мактаби­нинг Римма Хохлова мураббийли­гидаги шуғулланувчилари Мила Буто­рина, Диана Альфредовалар тенгсиз, деб топилиб, турнирғоли­би бўлишди. Вилоятимиз вакилла­ри­дан 1-БЎСМ қизлари Моҳисито­ра Ҳусенова, Шириной Шералиева, Шаҳризода Ҳакимова, Сабрина Сат­торова, Феруза Юсуповалар, вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган БЎСМ шуғулланувчилари М. Тошпў­ла­това, З. Жуманиёзова, А. Раҳма­то­валар сов­рин­дорлар сафидан жой олишди. Иштирокчилар чиқиш­ларини ба­диий гимнастика бўйича тажри­бали мураббий Дилбар Ўтки­рова одилона баҳолаб борди.

— Қизларимизнинг иқтидори ба­ланд, — дейди 1-БЎСМ бадиий гим­настика мураббийи Камилла Ман­су­рова. — Турнирларда улар­нинг маҳо­рати яна ошади. Шуғулла­нув­чилари­миз орасида халқаро му­со­бақаларда ҳам ғолиб бўлган қиз­ларимиз кўп. Улар билан фахрла­намиз. М. Ҳусе­нова, Ш. Шералиева сингари спорт­чилардан умидимиз катта. 

— Келажакда чемпион бўлишни орзу қиламан, — дейди турнир ишти­рокчиси Тошкент вилоятидан кел­ган 11 ёшли Зайфуна Максет­баева. — Мураббийим Барно опа Раҳмонқулова қанча кўп интилсанг, мақсадингга эришасан, деб ўргата­дилар. Бадиий гимнастика билан шуғулланганимдан дадам, ойим хурсанд бўладилар.

— Қизим Ясмина Носирова икки йилдан буён бадиий гимнастика билан шуғулланади, — дейди биз билан суҳбатда Тошкент шаҳри, Юну­собод туманидан ЗебоҲасано­ва. — У илгари нимжон, заиф эди. Ҳозир эса ҳам жисмонан, ҳам руҳан чиниқиб бораётганидан хурсанд­ман. Ҳар бир мусобақада қизим­нинг ёнида бўла­ман. Опаси Асал ҳам етти йилдан буён шу спорт тури билан машғул. Қизла­римнинг соғлом, ирода­си мустаҳкам бўлиб улғаяётгани — менинг бахтим. Бу­ларнинг ҳаммаси юртимизда бола­лар спортига бўл­ган эътибор намунасидир.

Турнир якунида умумжамоа ҳисо­бида Бухоро вилояти қизлари 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринни вакилларимиз банд этган бўлса, 3-ўрин Тошкент шаҳри, Самарқанд ви­лояти ва Қозоғистон Республика­си қиз­ларига насиб этди. Турнир­нинг сўнгги куни вилоятимизнинг ёш гимнастикачи қизлари ҳам бел­ла­шишди. Fолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зулфия БОБОЕВА,

Э. МУСТАФИНА олган сурат.

Кўрилганлар сони: 6942