Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган БЎСМ "Кармана" спорт базаси залида болаларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ўтказиш ҳамда халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан бадиий гимнастика бўйича очиқ биринчилик ўтказилди.

"Биз соғлом турмуш тарзи та­раф­доримиз" шиори остида ўтган мусобақада Навоий шаҳри, Қизил­тепа, Кармана, Нурота туманла­ридан тўқсон нафар спортчи қиз иштирок этди. Қатнашчилар ора­сида Кармана тумани вакиллари пешқадамлик қилишди. Жумладан, Малика Сай­фуллаева, Зарина Зай­нид­динова, Шаҳзода Бобоназаро­ва, Эъзоза Иноятуллаева, Меҳран­гиз Каримо­валар, қизилтепалик Жасмина Жамолова, Севинч Дил­муродова, Кумуш Кенжаевалар 1-ўринни эгал­лашди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва сов­риндорлар диплом, эсдалик совға­лари билан тақдирланди.

З. РАҲМАТОВ,

мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 7472