Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Республикамиз саноати тармоқлари орасида ўз маҳсулотлари билан етакчи ўринда турган “Навоий кон-металлургия комбинати”га қарашли корхоналар ва конларда ишлаётган ҳар бир ишчи-хизматчиларнинг ёнғинлардан ҳоли, хавфсизлиги тўла таъминланган бўлиши кўп жиҳатдан у ёки бу корхонага бириктирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркибининг жанговар тайёргарлигига боғлиқ эканлиги соҳа мутахассисларига яхши маълум.

Қишнинг совуғи-ю ёзнинг айни жазирама иссиқ кунларида марказ тасарруфидаги 1-ёнғин-қутқарув қисми базасида нафас олишга яроқсиз бўлган муҳитда газ-тутундан ҳимоячилар билан ҳимоя апаратларида белгиланган режа асосида машғулотлар ўтказиб бориш учун руҳий тайёргарлик базаси қурилиб, керакли анжом, ускуналар билан жихозланди. Яқинда ана шундай амалий машғулотлардан бири Навоий шаҳрида жойлашган марказ тасарруфидаги 1-ёнғин-қутқарув қисми ҳудудида қуриб фойдаланишга топширилган руҳий тайёргарлик базасида ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарликлари синовдан ўтказилди.

Унда ҳарбий хизматчилар руҳий тайёргарлик базасида белгиланган 12 та турли тўсиқ ва айланма йўлакларда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб белгиланган шартли ва оловли йўлакда содир бўлган ёнғинни бартараф этишди. Шундан сўнг бинонинг ертўласида қолиб кетган жабрланувчи ўз вақтида қутқарилиб, биринчи ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, марказ тасарруфидаги 1-ёнғин-қутқарув қисм газ ва тутундан ҳимоя хизмати базасида жойлашган Россия Федарациясида ишлаб чиқарилган ООО НПП “Техноком” русумли сиқилган ҳаволи баллонларни синовдан ўтказиш апаратининг соҳа ходимлари томонидан қай тартибда ишлаш жараёнлари кўрсатилди. 

Албатта бу каби нафас олишга яроқсиз бўлган муҳитда ёнғин ўчирувчиларнинг фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни бартараф этиш бўйича жанговар ҳаракатларни олиб бориш учун ҳам жисмоний ва руҳий тайёргарлигини синовдан ўтказишда қўл келади.

Маъруфжон Хайитов

Кўрилганлар сони: 683