Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақил Ўзбекистон учун истиқлолнинг ўтган 25 йили жуда катта тарихий ютуқ ва ўзгаришларга бой бўлди. Ушбу йиллар мобайнида халқимиз мисли кўрилмаган улкан ютуқларга эришди, мамлакатимиз дунё ҳамжамияти эътирофига сазовор бўлди, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида изчиллик билан амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, қўлга киритилган ютуқлар эса, ўз навбатида, янгидан-янги марралар ва мақсадларга эришиш имконини бермоқда.

Ўтган давр мобайнида ислоҳот­лар жараёни жамиятнинг барча жабҳаларини қамраб олди. Жамият ва давлат бошқарувини модернизациялаш ва янгилаш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривож­лан­тиришда улкан эътибор, авва­ло, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қаратилди. Хусусан, суд-ҳуқуқ ти­зи­мида олиб борилган туб исло­ҳот­ларнинг кўлами кенгайди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ман­фаатлари ҳимояси устувор аҳа­мият касб этди. Бу, айниқса, про­куратура органлари тизимидаги ўзгаришларда яққол намоён бўлди. Тизим фаолияти жамият олдида турган муҳим масалалар нуқтаи назаридан такомиллаштирилди.

Хусусан, қонунчиликка риоя эти­лишини таъминлаш тизимини яна­да такомиллаштириш, давлат ор­ганлари ҳуқуқий ҳужжатлари­нинг амалдаги қонунчилик талаб­ла­рига мувофиқлиги устидан назо­рат са­марадорлигини ошириш мақсади­да 2014 йил 24 июлда Президенти­мизнинг "Қонунчилик ижросини таъ­минлаш тизимини янада такомил­лаштириш чора-тад­бирлари тўғри­сида"ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон билан Бош проку­ратура таркибида Қонунчилик иж­ро­си устидан назорат бош бош­қар­маси, Қорақалпоғистон Респуб­ли­каси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенг­лаш­тирилган прокуратуралар тар­кибида бош бошқарманинг ҳуду­дий бўлимлари ташкил этилди.

Шу билан бирга, Бош прокурор томонидан Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси Низоми тасдиқланиб, бу соҳадаги асосий вазифа ва фао­лият йўна­лиш­лари бел­ги­лаб берилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳуқу­қий ҳужжатларнинг қонунийлигини ўрганиш давомида давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилув­чи ва назорат ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан қо­нун талабига зид равишда қабул қи­лин­ган 450 та ҳуқуқий ҳужжатга нисба­тан протест келтирилиб, қонунбу­зар­ликка йўл қўйган 11 нафар мансабдор шахснинг маъмурий ва интизомий жавобгарлиги масаласи ҳал этилди.

Аҳоли бандлигини таъминлашга доир қонунлар ижроси устидан назо­ратни амалга ошириш ҳам прокура­тура органларининг устувор вазифа­ларидан биридир.

Шундан келиб чиқиб, вилоят про­куратураси органлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлашга доир давлат дастури ва бошқа қонун ҳуж­жатлари ижроси мунтазам равишда ўрганилиб, мавжуд қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга қара­тилган 250 дан ортиқ прокурор назо­рати ҳужжатлари қўлланилди.

Вилоятда мазкур йўналишда амалга оширилган ижобий ишлар натижа­ларига кўра, Ўзбекистон Республи­каси Олий Мажлисининг  2015 йил 3 декабрдаги Қарори ижроси тўлик таъминланиб, жорий йилнинг 6 ойида вилоят бўйича жами 19,5 минг­та иш ўринлари ташкил этилди.

Бу даврда вилоятдаги туман ва шаҳарларда прокуратура, маҳаллий ҳокимлик ва меҳнат органлари ҳам­кор­лигида жами 23 та меҳнат ярмар­калари ўтказилиб, 1,6 минг нафар шахс­нинг ишга жойлаштирилиши таъминланган.

Сўнгги йилларда тадбиркорликни тараққий эттириш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаш­тириш мақсадида, кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қили­ниб, улар бу борада мустаҳкам ҳуқу­қий кафолат бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш про­курор назоратининг ҳам устувор йўналишларидан бирига айланди. Жумладан, прокуратура ҳайъат қа­рорлари, Бош прокурорнинг буйруқ, кўрсатма, топшириқларида мамлакат иқтисодиётида тобора мавқеини мус­таҳкамлаб бораётган мазкур соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳити учун қулай шарт-шароит яратиш, тадбиркор­лар фаолиятига асоссиз аралашув­лар­нинг олдини олиш борасида проку­рор назорати таъсир­чанлигини оши­ришга қаратилган аниқ вазифа­лар белгиланган.

Бу борада жорий йилнинг ўтган дав­ри мобайнида ўтказилган 15 та назо­рат тадбири натижалари бўйича 130 тага яқин прокурор назорати ҳуж­жати қўлланилиб, 120 та тадбиркор­лик субъ­ектининг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу рақамларнинг ўзи про­куратура органлари томонидан тад­бир­корлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида салмоқли иш­лар амалга оширилаётганини кўрса­тиб турибди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобай­нида прокуратура органлари томони­дан 172 та учрашув таш­кил этилиб, унда 4,4 мингга яқин тад­биркорлик субъекти иштирок этди. Ушбу тад­бир­лар давомида  42 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий маслаҳат бе­рилди. Шу билан бирга, мурожаатлар нати­жалари бўйича давлат идоралари билан ҳамкорлик­да 14 та тадбиркор­лик субъектига 1,8 млрд. сўмлик кредит ажратилишида ва бошқа ҳуж­жатларни расмийлаш­тиришда ёрдам берилди.

Шу даврда вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий мадания­тини ошириш, уларга ҳуқуқ ва ман­фаат­ларини тушунтириш мақсадида, 10 та тадбир ўтказилди. Оммавий ахборот воситаларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилишга оид махсус рукнлар, эшиттириш ва кўрсатувлар ташкил этилди. Уларда прокуратура орган­лари томонидан амалга оширилаёт­ган чора-тадбирлар, қўлланган про­курор назорати ҳужжатлари, жавоб­гарликка тортилган шахслар хусусида маълумот бериб борилмоқда.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоя­си­ни ўз вақтида ва тезкорлик билан таъминлаш мақсадида, прокуратура органларида "Ишонч телефон"­лари­нинг ташкил этилиши прокурор назо­рати таъсирчанлигини ошириш­да муҳим қадам бўлди.

Айтиш жоизки, "Ишонч телефон"­и орқали келиб тушган барча муро­жаатлар "Жисмоний ва юридик шахс­ларнинг мурожаатлари тўғриси­да"­ги Қонун асосида кўриб чиқилади ва аниқланган қонунбузилиш ҳолат­лари бўйича прокурор назорати ҳужжат­лари қўлланилади.

"Ишонч телефон"ларига жорий йилнинг 7 ойида 2068 та мурожаат келиб тушган. Улардан 2058 таси ҳал этилган бўлиб, 454 таси қаноатланти­рилган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида тадбиркорларга етказил­ган зарарни ундириш юзасидан судларга 157 млн. сўмликдан ошиқ 36 та даъво аризалари киритилган, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юза­сидан 7 та жиноят иши қўзғатилган, 25 нафар мансабдор шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган ҳамда бошқа прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатда ҳар йилга алоҳида ном берилиб, бутун куч ва ресурсларни маъ­лум бир соҳа ривожига жалб этиш, шу орқали ислоҳот дастур­лари­да бел­гиланган, халқнинг турмуш фа­ровон­лигини ошириш, унинг ман­фаатига хизмат қиладиган муҳитни барпо этиш эзгу анъанага айланди.

Жорий йилнинг мамлакатимизда "Соғлом она ва бола йили" деб эълон қилингани мутасадди органлар, дав­лат ва жамоат ташкилотлари қатори прокуратура органлари зиммасига ҳам улкан масъулият юклади.

Жумладан, дастур ижроси бўйича 26 та тарғибот тадбирлари ўтказил­ди, шу билан бирга Дастур ижроси юзасидан олиб борилган назорат тад­бирларида аниқланган қонунбузи­лиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ташкилот ва муассасалар раҳбарлари номига 3 та тақдимнома киритилиб, 13 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бир сўз билан айтганда, прокурату­ра органлари ижтимоий-сиёсий ҳаётни, давлат тузилишини, жумла­дан, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, жиноий жазо тизимини либераллаш­тириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси билан боғлиқ қонунлар, Ўзбекистон Президентининг фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари бажарилишини таъминлаш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оши­риб келмоқда.

Абдуқаҳҳор ТЎХТАБОЕВ,

Навоий вилоят прокурори.
 
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6248