Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳамроев Сирожиддин мустақил ва обод юртнинг бахтли фарзанди. 1991 йил Навоий вилояти Навоий шаҳрида туғилган. Тадбиркорликка жуда қизиқади. Шу боис Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши кўмагида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлади.
- Бу кредит маблағларимни олиб, интернет кафе ускуналари ҳамда жиҳозлари ва фастфуд ускуналарини сотиб олдим. Шунингдек, ёшлар ва аҳоли учун бепул Wi-Fi хизматини йўлга қўйдим,- дейди С.Ҳамроев.
Сирожиддин ўз йўлини топган ёшлардан бири. Ёш тадбиркор тўрт нафар ёшни иш билан банд этиб, оиласи ва юртимиз иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Барча соҳаларда ўз ютуқларига эга интилувчан, ташаббускор вилоят ёшлари ҳақида “Мустақиллик тенгдошиман” рукни орқали танишиб борасиз.

Кўрилганлар сони: 297