Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ватанпарварлик, мардлик ва ботирлик ҳақиқий йигитларга хос бўлган фазилат. Бугун жасур ўғлонларимиз бор экан, сарҳадларимиз ишончли қўлларда. Улар мустақил юртимизнинг мустаҳкам қўрғонлари саналади.
Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилаяпти.
Бугун Навоий шаҳридаги “Давлат байроғи хиёбони” майдонида ўтказилган “Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам иштирокчилар, хусусан ёшлар учун ҳақиқий мардлик майдони бўлди.
Тадбирда Миллий гвардия ҳарбий отлиқ отряди ҳамда ҳарбий қисмлар томонидан ҳарбий марш уюштирилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали чиқишлар амалга оширилди.
Хусусан, тадбир доирасида ташкил этилган ҳарбий техникалар намойиши ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, улар қалбида юртга садоқат туйғуларини юксалтиришда муҳим ўринга эга бўлди.
Кўрилганлар сони: 4065