Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Инсон маънавий оламини бойитишда, унга руҳий озуқа беришда мусиқанинг ўрни катта. Кўнгилга етиб борадиган куй-қўшиқ кишига эстетик завқ бағишлаш билан бирга ҳордиқ манбаи ҳамдир. Айниқса, ўзбек мумтоз наволарини тинглаганингизда қалбингиз ором олиб, ҳаёт ташвишларидан чалғиб, янграётган куйнинг сеҳрли оламига ғарқ бўлаётганингизни сезасиз.

Ривоятларга кўра, инсон танасига жон куй оғушида, най садоси билан кирган экан. Бу гапларда маълум маънода ҳақиқат мав­жуд. Биргина мумтоз куй-наволари­миз­­даги оҳангдорликнинг илоҳийлик би­лан ўзаро уйғунлашгани фикримизга да­лил бўла олади.

— Аслида, мусиқа Оллоҳ томонидан бе­рил­ган буюк неъмат, — дейди бу ҳақда суҳ­батдошимиз, Навоий маданият ва санъ­ат коллежи анъанавий хонандалик кафед­ра­си мусиқа ўқитувчиси Анвар Мамат­қо­диров. — Ўзбек мусиқаси икки минг йил­дан ортиқ тарихга эга. Анъанавий куй­ла­ри­­миз қадимдан сўфийлар, дарвешу қа­лан­дарлар, Қуръон ҳофизлари ижроси­да­ги илоҳий оҳангдорликка яқинлиги учун ҳам кўнгилга етиб боради. Жумладан, "Са­раҳфори бузрук", "Сараҳфори сегоҳ" та­ро­налари билан ижро этилганда қалбни жунбишга келтириб, тингловчини сеҳрлаб қўя­ди гўё. Бу куйдаги дард, мунг, илоҳий­лик­нинг таъсиридир. Ўтмиш аждодлари­миз ҳам мусиқанинг руҳиятга фойдаси бо­ра­сида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтиш­ган. Жумладан, буюк аждодимиз шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Мубаййин" асарида "Ҳар ғамни куй бирла енгурмен", дейди. Тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино "Мусиқаи рисола" аса­рида оғир бетобларни даволашда куйдан фой­даланишни тавсия этади.

"Инсоннинг руҳий камолоти ҳақида гапи­рар эканмиз, албатта, бу мақсадга мусиқа санъатисиз эришиб бўлмайди. Халқимиз ҳаётида мусиқа азалдан беқиёс ўрин тутиб келади. Самарқанд яқинидаги Мўминобод қишлоғидан 3 минг 300 йил муқаддам суяк­дан ясалган най чолғуси топилгани ҳам шун­дан далолат беради... Энг муҳими, бу­гунги кунда мусиқа санъати навқирон ав­лодимизнинг юксак маънавият руҳида ка­мол топишида бошқа санъат турларига қа­ра­ганда кўпроқ ва кучлироқ таъсир кўрсат­моқда", дейилади Юртбошимизнинг "Юк­сак маънавият — енгилмас куч" асарида. Ҳар қандай мусиқа замирида сирли куч-қуд­рат мавжуд. Фарқи шундаки, уларнинг бири қалбга ҳаловат бағишласа, иккин­чи­си эса салбий ҳиссиётларни ўзида жам­ла­гани билан руҳингизни "майиб" қи­лиш­га қодир бўлади. Афсуски, айрим ёшлари­миз­да ана шу иккинчи тоифага кирувчи саёз қўшиқ, шовқин-суронли, кишида аг­рес­сивлик, қизиққонлик, кескинликни оширувчи куйларни тинг­лашга иштиёқ­манд­лик кучли.

— Fарбнинг миллий менталитетимиз, ах­лоқий қарашларимизга зид мусиқалари ёш­ларимиз тарбиясига салбий таъсир кўр­сатмаслигида атроф-муҳитнинг ҳам аҳа­мияти катта, — дейди галдаги суҳбатдо­ши­­миз, анъанавий хонандалик йўналиши бў­йича яна бир мутахассис Рухсора Тур­диева. — Мусиқа улкан саройга ўхшайди. Мумтоз наволаримиз, хусусан, "Шашма­қом" ана шу саройнинг жавоҳирларидир. "Ёш­лар буни тушунишга қийналиши мум­кин, бу куйлар уларга "оғирлик қилади", деб уларни енгил-елпи мусиқаларга ўргатиб қўйиш ҳам тўғри эмас. Оилада ҳам, таълим муассасасида ҳам берилган тар­бия йигит-қизлар ҳар қанақа ғарб оҳанг­лари таъсирига берилишдан ҳимоя қилиш даражасида бўла олиши ке­рак, деб ҳисоблайман. Бу фарзанд тарбиясига ота-оналар ҳам янада жиддийроқ ёндашишини талаб этади. Болаларнинг қандай мусиқа тинглаб вақт ўтказаётганини эъти­бор­дан четда қолдирмаслик лозим.

Маълумотларга кўра, мусиқа ин­сондаги депрессияни йигирма беш фоизгача тушира оларкан. Юрак­ка етиб бормаса-да, шовқини билан қулоқни қоматга келтиришни қойиллатадиган бундай мусиқалар қандай қилиб кишига маънавий ҳор­диқ бера олади? Бундай енгил-елпи куйларнинг ғам-ҳасрат, туш­кун­ликни аритиши ҳақида-ку га­пир­масак ҳам бўлар.

— Кўп йиллардан буён ҳайдовчилик қи­ламан, — дейди Т. исмли суҳбатдошимиз. — Йўлда яшил чироққа тўхтаганда ма­ши­нам ёнидаги уловдан шунақа баланд овоз­да ажнабий мусиқа янграяпти. Қарасам, рулда ёшгина йигит. Мусиқанинг баланд овозидан машинам ҳам титраб кетгандек. Тезроқ бу "қўшни" уловдан қутула қолсам эди, деб турибман. Йигит эса парвойи па­лак. Ҳайронман, бунақа тушунарсиз мусиқа ёшларга нима бераркан? Менимча, бу хил­даги "тарақа-туруқ" ёш авлод руҳиятига, маъ­навий дунёсига дарз етказишдан бош­қасига ярамайди. 

Яқинда анчадан буён кўрмаган дугонам синфдош қизларни туғилган кунига так­лиф қилди. Барча синфдошлар бир мактаб давр­ла­рини эсларканмизда, деб хурсанд бўлиб, айтилган кафега бордим. Хато ўй­ла­ган эканман, ҳали даврада ўтиргани­миз­га ярим соат ўтар-ўтмай, баланд овоз­да тушунарсиз мусиқа янграй кетди. На ду­гоналар тузук суҳбатлашолдик. Уйга қайт­ганимда шовқин-суронли мусиқадан бо­шим­га оғриқ кириб, асабларим баттар та­ранглашганди.

Бугун бу каби норози сўзлар тез-тез қу­лоғимизга чалинади. Маза-матрасиз, бу­нинг устига шовқини билан асабни буза­диган мусиқалар нафақат руҳиятга, балки ин­сон саломатлигига ҳам жиддий зарар етказади.

— Баланд мусиқа бош миядан ташқари эшитув нерви, эшитув суякчаларига салбий таъсир кўрсатиб, отосклероз, яъни қу­лоқ­нинг яхши эшитмаслиги касаллигига олиб келади, — дейди 4-сон оилавий поликли­ни­ка шифокори Насиба Жумаева. — Одат­да, 16-20 децибел баландликкача бўлган овоз қулоқ эшитиши учун меъёрий ҳолат саналади. Ундан юқориси эса жарроҳлик йўли билан даволанишга олиб борувчи хас­таликларни келтириб чиқаради. Кўпин­ча, дискотека, кафе, барларда 50-60 де­цибелгача шовқин бўлади. Бунинг оқиба­тида кексаликда қулоқ эшитиши пасайиб кетиши кузатилади. Шундай экан, иложи бо­рича қулоқларни қаттиқ шовқиндан ас­раш керак.

Юртбошимиз "Юксак маънавият — ен­гил­мас куч" асарларида мусиқа санъати ҳа­қидаги фикрларини давом эттириб, шун­дай дейдилар: "... Агар инсоннинг қу­лоғи енгил-елпи, тумтароқ оҳангларга ўр­ганиб қолса, бора-бора унинг бадиий диди, мусиқа маданияти пасайиб кетиши, унинг маънавий оламини сохта тушунчалар эгаллаб олиши ҳам ҳеч гап эмас. Охир-оқи­батда бундай одам "Шашмақом" сингари миллий меросимизнинг ноёб дурдонала­ри­ни ҳам, Моцарт, Бетховен, Бах ва Чай­ковс­кий каби дунё тан олган буюк ком­по­зи­торларнинг асарларини ҳам қабул қи­лиши қийин бўлади".

Демакки, қандай мусиқани тинглашимиз ҳам дидимиз, дунёқарашимиз, бадиий са­виямиз тўғрисида маълумот бера олади. Шундай экан, биз танлаган куй бошқаларга ҳам, ўзимизнинг соғлигимизга ҳам озор бер­масин. Қалбимизда салбий ҳиссиёт­ларни уйғотмасин. Бизни шовқин-сурон­ли дунёга эмас, эзгу туйғуларнинг нурли дарё­сига олиб киролсин. Зотан, ҳақиқий куй-наво, мусиқа бундан бошқача бўл­май­ди.

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 7178