Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана тумани “Гулбоғ” кўчасида яшовчи Фуқаро Неъматилло Раҳимов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати юзасидан:

Кармана тумани марказининг “Батафсил режалаштириш лойиҳаси” асосида 2019 йил март ойидан бошлаб Кармана туманидаги “А.Навоий”, “Дехқон”, “Мирсаид Бахром”, маҳаллаларида “Обод марказ” лойиҳаси асосида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Обод марказ” лойиҳаси асосида  туман марказида “Мирсаид Бахром” маҳалласи “Гулбоғ”кўчасидаги 1960 йилларда вақтинча яшаш учун қурилган ҳозирги кундаги шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган барак типидаги уйлар бузилиб, ўрнига замонавий 5 қаватли турар жой бинолари қурилиши режалаштирилган. Қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жой биносидаги 16 та 2 ва 3 хонали уйлар хонадонлари бузилган фуқароларга пудратчи ташкилот “OSIYO YUGRA” хусусий корхонаси билан ўзаро тузилган икки томонлама шартномага асосан 2020 йил 1 сентябрга қадар беминнат топширилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда қурилиш майдони чиқиндилардан тозаланиб, қурилиш учун тайёр ҳолга келтирилди. Объектнинг геология ишлари тугатилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида 1 та болалар майдончаси, автомобиллар турар жойи ва бошқа маиший инфратузилма объектлари ҳам қурилади.

Ўрганиш натижаларига кўра, Фуқаро Неъматилло Рахимовга тегишли “Қариялар чойхонаси” ва боғ давлат ёки жамоат эҳтиёжи учун бузилмаганлиги аксинча, фуқарога тегишли бўлган объектлар фуқаронинг ўз ихтиёри билан бузилганлиги  бу вазиятда фуқаро Н.Рахимовга компенсация тўловлари тўлаб берилмаслиги тушунтирилди.

Кармана туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Кўрилганлар сони: 3684