Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари ҳамда таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчилари ўртасида спортнинг футбол ҳамда волейбол турлари бўйича «Дўстлик спартакиадаси» мусобақаларининг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Баҳслар муросасиз руҳда кечди, ҳар бир жамоа ғалаба учун астойдил курашди.
Натижаларга кўра, йигитлар ўртасидаги футбол ўйинларида энг юқори натижани Навбаҳор тумани жамоаси қўлга киритди. Навоий шаҳри ва Нурота тумани вакиллари эса қолган ўринларни эгаллашди. Хотин-қизлар ўртасидаги волейбол баҳсларида ҳам биринчи ўрин навбаҳорликларга насиб этди. Қизилтепа ва хатирчилик спортчилар иккинчи ва учинчи ўринларга эришди.

Ғолиблар ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Кўрилганлар сони: 438