Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий олимпия захиралари коллежи ўйингоҳида умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича "Камолот" кубоги" анъанавий республика турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Байрамона ташкил қилинган спорт мусо­ба­қасида турнирнинг туман, шаҳар бос­қичларида ғолибликни қўлга киритган умум­таълим муассасалари футбол жамоа­лари беллашишди. Ўйинлар натижасига кўра, 1-ўринни Навбаҳор туманининг 3-умум­таълим мактаби жамоаси эгаллади. Кейин­ги ўрин­ларни Кармана туманининг 5- ва Хатирчи­даги 36-умумтаълим мактаблари жамоа­лари банд этишди.

Fолиб ва совриндорларга кубок, диплом, медаллар топширилди.

* * *

Шунингдек, волейбол бўйича "Камолот олтин тўпи" анъанавий республика мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда НДПИ ва НДКИнинг волейбол жамоалари ўзаро беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган мусоба­қада Навоий давлат педагогика институти жамоаси 3:0 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди ва мусобақанинг Бухоро вилояти билан ўтказиладиган ҳудудлараро минта­қавий босқичи учун йўлланмага эга бў­лишди.

Fолиб ва совриндор жамоа диплом, эсда­лик совғалари билан тақдирланди.

Шерали ҲАМРОҚУЛОВ,

"Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши бўлим мудири.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5907