Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рус­там Азимов иштирокида Навоий вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида жорий йил биринчи чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан жорий йил 16 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. 
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2015 йил 16 январь куни Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган энг муҳим устувор вазифаларининг жорий йил I чорагида амалга оширилиши ва уларни белгиланган муддатларда сўзсиз бажариш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошқариб борди.
Мажлисда вилоят иқтисодиётининг рақобатбардошлилигини янада ошириш, етакчи тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни фаол диверсификациялаш ва маҳаллийлаштириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва чеклашларни бартараф этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг натижалари ҳар томонлама кўриб чиқилди ва чуқур таҳлил этилди. 
Мазкур устувор вазифалар ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида бир қатор вилоят дастурлари қабул қилинган бўлиб, бу вилоят иқтисодиётидаги барқарорликни таъминлашнинг стратегик ривожланишини белгилаб бермоқда.
Жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 104 фоизга, шу жумладан, ҳудудий саноат маҳсулотлари 114,4, истеъмол товарлари 104,2, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотлари 106,7, қурилиш ишлари 105,7, чакана савдо айланмаси 116,6 фоиз ҳамда кўрсатилган ҳизматлар 116,0 фоизга ўсиши таъминланди.
Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасининг вилоят ЯҲМдаги улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 пунктга ошиб, 30,9 фоизни, кичик бизнеснинг улуши эса 1,9 пунктга ошиб, 25,8 фоизни ташкил этди.
Тадбирда вилоятимиз раҳбари жорий йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга янада катта эътибор қаратиш, ишлаб чиқа­ришни модернизациялаш ва технология жиҳатидан янгилаш лозимлиги ҳақида батафсил сўз юритди.
Йиғилишда бу борадаги муаммолар юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли ва муддатли топшириқлар берилди.

Алижон ЖУМАЕВ.

Кўрилганлар сони: 6949