Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимиздаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири "Қизилқумцемент" ОАЖда вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят сайлов комиссияси ҳамкорлигида сайлов қонунчилиги, унинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирни корхонанинг касаба уюш­­ма қўмитаси раиси Нуриддин Жу­ма­ниё­зов бошқариб борди. Ҳо­зир­да кор­хонада 3500 нафар иш­чи-ходим фао­лият олиб бораётган бўл­са, уларнинг аксариятини ёш­лар таш­­кил қилади. Шундай экан, мам­ла­катимиздаги сайлов тизими ва уни ўтказиш тартиби ҳақида тў­лиқ ту­шунча бериш муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда сўзга чиққан вилоят ад­­лия бошқармаси бошлиғи Ан­вар Рўзиев давлатимизда қонун ус­туворлигини таъминлаш, миллий қонунчилик тизимини инсон ҳу­қуқ­лари ва эркинликларини ҳимоя қи­­лишнинг ишончли механизмига айлантириш, бу борада олиб бо­рилаётган кенг кўламли ишлар ху­сусида батафсил тўхталди. Ху­су­сан, сайловларни эркин, холис ва адолатли ўтказилишини таъ­мин­­­ловчи бир қатор меъёрий ҳуж­жат­ларнинг мазмун-моҳияти, Ўз­бе­кистонда сайловчиларни уму­мий, тенг ва тўғридан-тўғри сай­лов ҳу­қуқи асосида яширин овоз бериш йўли орқали ташкил эти­лиши, сай­­ловолди ташвиқотлари ва уни олиб бораётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойда­ла­ниш тартиби ҳақида батафсил тўх­талди.

Шунингдек, маърузачи депутат­ликка муносиб номзодларни тан­лаш ҳамда сайлов қонунчилигига ки­­ритилган қўшимча ва ўзгартиш­­ларни алоҳида эътироф этар экан, Президентимиз томонидан 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис па­латаларининг қўшма йиғилишида тақдим этилган "Мам­­лакатимизда демократик ислоҳот­лар­ни янада чуқурлашти­риш ва фу­қаролик жа­миятини ри­вожлан­ти­риш концеп­цияси" маз­кур йў­на­лишда янги бос­­қични бош­лаб бер­гани, сиёсий партия­лар­нинг ушбу жараёндаги ишти­роки ҳақида ҳам тўлиқ ту­шун­ча берди.

Вилоят сайлов комис­сияси раи­си Шухрат Джураевнинг маъру­за­сида эса қонунчилиги­миз­га кири­тил­ган ўзгартишга кўра, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган мутлақ ва­ко­латлар Марказий сай­лов комис­сия­сига берилганлиги, вилоя­тимизда Олий Мажлис Қо­нунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 5 та сайлов ок­руги тузилганлиги ва ун­га қайси ҳудудлар киритилгани ҳам­да халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 50 та сайлов округи мавжудлиги, шу­нинг­дек, муддатидан олдин ва так­рорий овоз бериш тартиблари хусусида сўз борди.

— Мазкур семинарнинг ўтка­зи­лиши корхона ишчилари, айниқса, ёшлар учун айни муддао бўлди, — дейди "Қизилқумцемент" ОАЖ хо­тин-қизлар қўмитаси раиси Муяс­сар Нурназарова. — Негаки, улар бу йил биринчи марта сайловлар жа­раёнида иштирок этадилар. Шу боис, ёшларнинг бу борадаги би­лим ва кўникмаларини шакллан­ти­риш, сай­лов жараёнларига фаол иш­ти­рокини таъминлаш олдимиз­да­ги дол­зарб ва­зифалардан би­ридир.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Маж­лисиҚонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бў­ладиган сай­ловларда вилояти­мизда 628 минг нафардан ортиқ сайловчи иштирок этиши кўзда ту­тилган бў­либ, мазкур муҳим сиё­­сий жа­раён­ни уюшқоқлик билан ўтказиш, кенг жамоатчилик ўртасида тарғи­бот ва тушунтириш ишларини олиб бо­ришда ҳам­корликни таъ­минлаш дол­зарб аҳа­мият касб эта­ди. "Қи­зил­қум­цемент" ОАЖда ўт­ган семинар ҳам ана шундай ҳам­кор­лик на­му­на­си бўлди.

Нигора РЎЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 6656