Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши­нинг навбатдаги XXVII сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими К. Турсунов олиб борди.

Сессия ишида маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосар­лари, тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Кун тартибида вилоят ҳокимининг би­ринчи ўринбосари У. Раззоқовнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республика­сини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия­си­ни "Халқ билан мулоқот ва инсон ман­фаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг вилоятдаги ижроси тўғрисида"ги, вилоят ҳокимлиги Ташки­лий-назорат гуруҳи раҳбари Р. Ҳайдаров­нинг "Ўзбекистон Республикаси Прези­ден­ти­нинг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарорининг вилоят ҳокимлиги тар­кибий бўлинмалари (комплекслар), улар­нинг таркибига кирувчи корхона, ташки­лот ва муассасалар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида ижроси тўғрисида"ги, Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи Р. Сулаймоновнинг "Марказий банк вилоят бош бошқармасининг 2017 йил ўтган давридаги фаолияти натижа­лари юзасидан ҳисоботи тўғрисида"ги, Регламент ва депутатлик одоби доимий ко­миссияси раиси ўринбосари А. Жў­раев­нинг "Халқ депутатларининг ўзлари сай­ланган сайлов округлари ҳудудларида Давлат ва ҳудудий дастурларнинг бажа­рилишидаги иштироки тўғрисида"ги, ви­лоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош­лиғи Ф. Fаппаровнинг  "Фуқаролар соғ­­лиғини сақлаш тўғрисида"ги ва "Дори воситалари ва фармацевтика фао­лияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республи­ка­си қонунларининг вилоятдаги ижроси­ни ўрганиш тўғрисида"ги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ж. Қурбоновнинг "Боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган хўжа­лик­ларига хизматлар кўрсатиш самара­дор­­лигини ошириш тўғрисида"ги ва бош­­қа муҳим масалалар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан де­путатлар, мутасадди ташкилотлар раҳ­бар­лари ўз фикр-мулоҳазаларини бил­ди­риш­ди. Сессия якунида долзарб маса­ла­ларга доир тегишли қарорлар қабул қилинди.

А. ЖЎРАЕВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6364