Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида навбатдаги “Ҳоким соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Уни шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов бошқариб борди. Йиғилишда “Navoiy-PRESS” газетаси бош муҳаррири Фарҳод Мирзаев шаҳарда 2015 йил обунасининг бориши тўғрисида ахборот берди. У ўз сўзида “Navoiy-PRESS” газетаси нафақат шаҳар ҳудудида, балки вилоятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳамда иқтисодий жараёнларни кенг ёритиб келаётган энг яхши даврий нашрлардан бири сифатида ўз аудиториясига эга бўлганлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг шаҳардаги ижроси юзасидан ҳокимликнинг савдо, пуллик хизмат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Озод Миралиев маъруза қилди. 
Шунингдек, йиғилишда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш борасида шаҳардаги таълим муассасалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Диляра Тухфатуллина ахборот берди. У ўз сўзида байрамга пухта тайёргарлик кўрилаётганлиги ва уни кўтаринки руҳда ўтказилиши юзасидан барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори юзасидан шаҳар “Ермулккадастр” ДУКда ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Шаҳобиддин Холбоев сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида гапирди. 
Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 6838