Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Йил дастури асосида белгилаб олинган вазифалар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида сенатор ҳамда депутатлар жойларда учрашувлар олиб бормоқда.

Навбаҳор туманида бў­либ ўтган ана шундай жонли мулоқот, "Меҳнат" ҳам­да "Учтут" МФЙда яшов­чи аҳолининг ечимини кутаётган му­ам­молари, тур­ли масалалар юзаси­дан қизғин баҳс-мунозараларни юза­га олиб чиқди. Сенатор Гулчеҳра Сатто­рова, вилоят Кенгаши депутати А. Жў­раев ер-жой билан боғлиқ ма­салалар, ичимлик суви ва ички йўл­лар­ни тар­тибга кел­тириш каби турли мавзулар­даги таклифларни тингла­ди­лар.

"Сарбозор" кўчасида истиқомат қиладиган 20 тадан ортиқ  хонадонга электр узатиш симёғочи ўрнатиб бе­рилмаган экан. Бугунги кунда ушбу хонадонлар қўшни уйларнинг томла­ри устидан электр токи тортиб ке­лишга мажбур бўлишган.

Шунингдек, бугунги кунда қаровсиз ётган собиқ "Дилрабо" боғчаси 2015 йилда болаларга турли тўгараклар очиш мақсадида вилоят бадиий ака­де­мияси тасарруфига ўтказилган. Бироқ амалда ҳеч иш қилинмаган. Бино ҳамда унинг атрофидаги ерлар янада харобалашган. Маҳалла аҳоли­си бу жойни қайта боғча сифати­да фаолиятини тиклаш лозимлигини айтишди. "Учтут" маҳалла ҳудудидаги ўйингоҳнинг қаровсиз ҳолати дилни ғаш қилади. Эски кўринишдаги ўрин­диқлар, ёрилиб ётган деворлар таъ­мир­талаб аҳволда. Уни қайта реконс­трукция қилиш орқали нафақат спорт ўйинлари учун шарт-шароит ҳозир­лаш, балки кенг кўламли миллий оммавий тадбирлар ўтказиш мумкин. Учтутлик Турғун Жўраев ўйингоҳнинг тумандаги 10-сонли мактаб баланси­да эканлигини, уни таъмирлаш учун 150 миллион сўм ажратиш белгилан­ган бўлса-да, туман молия бўлими томонидан 50 миллион сўм ажратиш режалаштирилгани, бу маблағ ўйин­гоҳни замонавий таъмирлашга етар­ли бўлмаслигини айтди.

82 та хонадон мавжуд бўлган "Пас­тук" кўчасидаги асосий канал кўп йил­дан буён тозаланмаслиги, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳеч иш қил­ма­ёт­ган­лигидан фуқаролар шикоят қи­лишди. Қолаверса, қўл кучи билан ка­нални тозалашга киришилган бўл­са-да, буни техникасиз уддалаш қийин­лигини таъкидлаб ўтириш шарт эмас. 

"Учтут" МФЙ туман марказидан анча олислиги боис, аҳоли шу ердаги ҚВП­ни ёпмаслик лозимлигини таъ­кид­ла­ди. Шунингдек, газ ҳамда электр таъ­миноти пулини тўлаш учун туман мар­казига боришга мажбур бўлаёт­ганла­ри, маҳалланинг ўзида буни ташкил этиш лозимлигини билдиришди.

— Йил дастурида белгилаб берил­ган вазифалар, биз сенатор ва де­путатларни халқ билан янада яқиндан мулоқот олиб боришга чақирди, — дей­ди сенатор Г. Сатторова. — Шу маъ­но­да маҳаллалардаги учрашув, муам­моли ҳудудларга бориб, вазият­ни борича ўрганишга, унинг ечимини то­пишда билдирилган таклифларни му­та­садди раҳбарларга етказиш, тақ­димномалар киритиш ва биргаликда бартараф этиш чораларини кўрмоқ­да­миз. Қолаверса қонунчиликдаги янгиликлар, Фармон ва қарорларнинг моҳиятини аҳолига етказиш, улар­нинг ҳуқуқий саводхонлигини оши­риб боришга эътибор қаратаяпмиз.

Халқ билан мулоқот муаммолар ечи­мини топишда асос бўлмоқда. Бун­дай тадбирлар жойларда доимий тарзда олиб борилади.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Кўрилганлар сони: 6395