Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зарафшон шаҳар Халқ қабулхонасига жорий йилнинг 1 март кунидан 9 июнь кунига қадар, жисмоний ва юридик шахслардан 1683 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 910 таси иш билан таъминлаш ҳақидаги мурожаатлар, 114 таси пенсия, нафақага оид, 105 таси уй-жой, ер билан таъминлаш, 21 тасини суд, 20 таси кредит, 12 таси ички ишлар, 18 таси коммунал тўловлар ва бошқа масалаларни қамраб олади.

— Ўзбекистон Рес­пуб­ли­каси Президенти дево­нининг Фуқаролар ҳу­қуқла­рини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахс­лар­нинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаш­тириш хизмати ходимларининг сайёр қабу­лида За­рафшон шаҳар фуқаролари томонидан бил­дирилган муро­жаатлар бўйича бир қанча масалалар ижобий ҳал этилди, — дейди қабулхона мудири Э. Нур­му­ҳамадов. — Унда Республиканинг 20 дан ортиқ вазир­лик ва идоралари ходимлари иштирок этиб қабулхо­нага нажот истаб келган фуқароларга амалий ёрдам бериш, муаммоларни жойида ҳал этишга асосий эътиборни қаратишди.

Жумладан фуқаро А. Абдура­суловнинг ўқиш учун зарур бўлаётган маблағини конвертация қилиш масаласида ёрдам бериш, Ш. Холмуродованинг пен­сия пулларини ўз вақтида берилмаётгани, М. Раҳмо­нованинг Зарафшон шаҳар Саноат касб-ҳунар кол­лежига "ишлаб чиқариш таълими устаси" вази­фаси­га қайта ишга тайинлаш ҳақи­даги мурожаатлари шу кун­нинг ўзида қаноат­лан­тирилди.

Ҳ. ИСМАТОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6032