Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Мотокросс

02.04.2017 15:55:28


25-26 март кунлари Навоий шаҳрида спортнинг мотокросс тури бўйича Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги 2-босқич мусобақаси кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Респуб­ли­каси, Тошкент шаҳри ва вилоят­лардан 100 нафар спортчи ҳамда 25 нафар ҳакам иштирок этди.

Қарнаб йўналиши ЙПХ постидан бир километр узоқликдаги мото­трас­сада ўтказилган мусобақа қиз­ғин тус олди. Ўзбекистон биринчи­лиги 2-босқич шахсий ўринларда вакилимиз С. Турниёзов ғолиб­лик­ни қўлга киритди. Жиззахлик Д. Тўйчиев, Бухоро вилоятидан Б. Аҳмедовлар ҳам рақибларини орт­да қолдиришга муваффақ бўлиш­ди. Д. Хушвақтов, Д. Fаниевларнинг совринли ўринларни эгаллаши умумжамоа ҳисобида вилоятимиз пешқадамлигини таъминлади.

Ўзбекистон чемпионатида Тош­кент вилоятидан А. Сазонов, Жиз­захдан А. Алимов, Сурхондарёдан С. Очи­лов, Ҳ. Қарақуловлар ғолиб бўлиш­ди. Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри 1-, Тошкент ва Сур­хондарё вилоятлари кейинги ўрин­ларни забт этишди.

Жаҳонгир ДОСТОНОВ,

Ўзбекистон  мудофаасига кўмаклашувчи

"Ватанпарвар" ташкилоти вилоят ташкилоти раиси.

dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 7291