Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Айни вақтда Навоий шаҳрида гостролда бўлиб турган Тошкентдаги "Восток" шапито-цирки имконияти чекланган шахслар учун "Мўъжизасиз мўъжиза" деб номланган хайрия акцияси ўтказмоқда.

Унда акробатлар, ҳаво гим­настикачила­ри ва бошқа кўп­лаб цирк усталари ўз санъ­ати­ни намойиш этяпти.

  Дастурдан жой ол­ган Африканинг "Tanzanian boys" гуруҳи — Моди­ни, Иди, Ино ва Жон­лар­нинг мураккаб трюк­лар­дан иборат акробатик машқ­­лари каттаю кичик­ка ўзгача завқ-шавқ бахш этди.

  — На­воийлик ёшлар цирк санъати­ни ҳам жуда яхши тушунар ва қадрлар экан, — дей­ди цирк бошқа­рув­чиси Ж. Ражабов. — Дасту­ри­миз муваффақият­ли намойиш эти­лаётганидан бағоят мамнун­миз. Ҳар бир чи­қишимиз то­мошабинлар то­монидан гул­дурос қарсаклар билан илиқ кутиб олинаётгани бизга катта илҳом бағишла­моқда. Санъат­корлар учун бу жуда муҳим.

  — Пойтахтдан ташриф бу­юр­ган шапито циркини томо­ша қилиш учун оилавий кел­дик, — дейди Навоий шаҳри­даги 1-давлат ихтисослаш­тирилган умумтаълим мак­та­бининг 3-синф ўқувчиси А. Бахтиёров. — Цирк уста­ларининг ма­неждаги чиқиш­ла­ри менда кат­та таассу­рот қолдирди. Ай­ниқ­са, Нала ва Симба лақабли қоп­лонлар­нинг моҳирлик ва эпчиллик билан ба­жарган ҳаракат­лари, маймунча ва кучукча­нинг қувноқ ўйинла­ри ҳамда  қи­зиқар­ли фокуслар жуда ёқди.

Тадбир учун тайёр­ланган бежирим ли­бос­лар, жўшқин рақс­лар ва масхарабоз­лар­нинг ҳазил-му­то­йибалари ҳеч бир томоша­бинни бефарқ қол­дирмади.

Кўрилганлар сони: 4819