Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" ҳамда Биринчи Президентимиз таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб муассаса очиқ чемпионати ўтказилди.

   Унда Қизилтепа, Хатирчи, Навбаҳор ту­манлари БЎСМлари, шунингдек, "Сўғдиёна" спорт клубининг 2004-2010 йилларда туғил­ган ва  ундан кичик ёшдаги 160 нафар шуғул­ланувчилари иштирок этди.

   Ёшларни сув спорти турларига жалб қи­лиш, сузишнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақада қат­нашчилар белгиланган масофалар бўйича марра чизиғи сари дадил интилишди. На­ти­жаларга кўра, умумжамоа ҳисобида спорт сув турларига ихтисослаштирилган БЎСМ жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Кейин­ги ўринларни "Сўғдиёна" вакиллари ва Хатир­чи тумани сузувчилари забт этишди.

Кўрилганлар сони: 1772