Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Моҳир мураббий

17.10.2016 16:22:00


Сайфиддин Холмуродов тумандаги 32-ўрта мактабда ўқиб юрган кезларида жисмоний тарбия дарсларида фаол қатнашарди. Мактабни тамомла­гач, Бухоро шаҳридаги педагогика билим юртининг жисмоний тарбия факультетига ўқишга кирди.

Талабалик даврида устозлари ўгитларига амал қилиб, спортнинг дзю-до тури бўйича тинмай машқ қилди. Ўқишни битириб келгач, ўз қишлоғида очилган Темирқовуқ болалар спорт мажмуасида иш бошлади. Бу ерда мураб­бий 2008 йилдан буён болаларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб келмоқда.

Ҳозир спорт мажмуасида 40 нафар бола дзю­-до бўйича мунтазам машғулот олиб бори­шади. Касбига содиқ С. Холмуродовнинг қунт билан ўргатганлари бесамар кетмади. 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган Республика мусо­бақасида шогирди Сардор Бобоёров 47 ки­лограмм вазн тоифасида 3-ўринни эгаллади. Бу зафар мураббийни руҳлантирди, унга янги куч-қув­ват бағишлади. С. Холмуродов ёш спортчилар ғалабаси учун астойдил ҳаракатда давом этди. Э. Қорақулов, Н. Отақулов, Ж. Жў­рахолов, С. Сафарбоевлар вилоят мусобақала­рида фахр­ли 1-ўринни эгаллашди. Шогирд­лари­дан бири, айни пайтда Навоий Олимпия захи­ра­лари коллежида таълим олаётган Ш. Ширин­қулов Қозон шаҳрида бўлиб ўтган хал­қаро мусобақада 3-ўринни қўлга киритди.

Яқинда Нурота шаҳрида ўтказилган Ўзбе­кистон Кубоги мусобақасида шогирдларидан Ҳ. Ўролов ғолиб бўлди. Н. Омонов эса 2-ўрин­ни қўлга киритди. Мураббий шо­гир­длари би­лан машғулотларга қизғин кириш­ган. У энди кейинги мусобақалар учун ҳозирлик кўрмоқда.

Саъдулла АБДУЛЛАЕВ,

Нурота тумани, Темирқовуқ қўрғони.

Кўрилганлар сони: 7606