Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши томонидан Қуролли Кучларимизнинг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан марказнинг "Мини-футбол" тўгараги аъзолари ўртасида мини-футбол бўйича "Мустақил Ватан посбонларимиз" шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар ора­си­да спортнинг мини-футбол турини кенг ривожлантириш мақса­дида ташкил этилган беллашув қизғин руҳда кечди. Унда 1-ўринни "Қизилқум" жамоаси эгаллади. 2-ўрин "Бунёдкор", 3-ўрин эса "Лочин" жамоаларига насиб этди. Fолиб ва совриндор­лар диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шерали ҲАМРОҚУЛОВ,

"Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши бўлим мудири.

Кўрилганлар сони: 0