Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳунари орқасидан даромад топиб, ўзини ўзи банд қилаётган фуқаролар эътирофга лойиқ. Айниқса, уларнинг тайёрлаган маҳсулоти инсон саломатлигига наф келтирса, даромад устига савоб ҳам қўшилади.

Учқудуқ туманининг “Мингбулоқ” овулида ана шундай - ҳам даромад, ҳам савоб топаётган чеварлар кўп. Муҳими, уларнинг маҳсулоти харидоргир.

Овулда Рима Абдикаримова бошчилигида пайпоқ, белбоғ ва нимча тикишни йўлга қўйган чеварларнинг сири нимада дейсизми? Чунки улар бу маҳсулотларни туя жунидан тайёрлашади. Туя жунидан тайёрланган кийимлар эса оёқ ва бел оғриғини, ревматизмни даволашда кони фойда.

Навоийда 7951 бош туя боқилишини инобатга олсак, бу фаолият турини янада кенгайтириш имкониятлари мавжудлигини кўриш мумкин.                                                                        

 

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2767