вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
20.11.2018 17:16:45
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Аёлларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, улар ўртасида миллий ва замонавий руҳдаги, менталитетимизга мос либослар андозасини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган танловда 10 нафардан зиёд дизайнер-тикувчилар қатнашди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Содиқова мамлакатимизда аёлларга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш йўлидаги самарали ишлар хусусида тўхталди.
Иштирокчилар дизайнерлик фаолияти, миллий либослар тайёрлашга замонавий ёндашув, соҳани ривожлантиришга оид илғор тажриба ва таклифлар, шунингдек, етакчи аёл, талаба қиз, ижодкор аёллар тимсолларида либослар намойиши ҳамда эркин мавзу шартлари бўйича ўз маҳоратини намойиш этдилар.
— ИИВ Навоий академик лицейида ўқиш билан бирга миллий ва замонавий кўринишдаги либослар яратишга қизиқаман, — дейди Д. Қурбонова. — Қизлар ўртасида урфга айланиб бораётган антиқа либосларни кўриб, баъзида миллийлигимиз бироз унутилаётгандек туюлади. Ўзлигимизга хос миллий урфдаги либосларга зарур меъёрларни сақлаган ҳолда замонавийлик сингдирилса, ҳақиқий нафосат ва гўзаллик намоён бўлади. Турли соҳаларда меҳнат қилаётган аёлларга идорабоп кийим тикиш устида изландим. Либослар дизайнини яратишда уларнинг бежирим ва хушбичим бўлишига эътибор қаратдим.
Навоий шаҳридан Дурдона Тошқулова биринчи, Зарафшон шаҳридан Комила Саидова иккинчи, Қизилтепа туманидан Зулфизар Fафурова учинчи ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а