Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган оила муносабатлари никоҳдан бошланган. Никоҳ — янги оила вужудга келганлиги жамият томонидан эътироф этиладиган шаръий, қонуний ҳолатдир.

Бурчи ва вазифаси масъ­уллиги са­бабли, отанинг мав­қеи оила­да юқори туради. Оила бош­лиғи ундаги ички интизомни сақлаши, одоб-ахлоқ мезон­ларига амал қи­лишни назо­рат қилиши, иқти­содий-мо­лиявий таъминот вазифала­рини бажариши бурч ҳисоб­ла­нади. Ўзбек оила­сининг тарбиявий то­монларидан яна бир му­ҳим жиҳати шундаки, ун­да отанинг шариат тар­тиб­лари ёки мил­лий урф-одат­лар­га мувофиқ аёл­­ларнинг ин­­соний ҳу­қуқ­ла­рини кам­сит­­мас­лиги, ҳур­ма­тини ўр­ни­га қў­йи­ши, улар­га меҳ­ри­бон ва хуш­муо­мала му­носа­батда бў­ли­ши, фар­занд­ларнинг би­лим оли­ши, касб-ҳу­нар эгал­лаш­ла­рини таъмин­лаши, соғ­лом ўсишлари учун мумкин бўлган шароитларни яратиш­лари ахлоқ қоидаси сифати­да шакл­ланган.

Оилада бола тарбияси ма­саласи жамият ҳаётида ало­ҳи­да ўрин эгаллаб келган. Ўғил болаларга авлод давом­чиси си­фатида қарал­ган. Қиз­ларга эса бўлажак она ва садоқатли уй бека­си, иф­фат рам­зи си­фа­тида тарбия берил­ган. Вояга етиш жара­ёнида ўғил бола ота таъси­ри­да, қиз эса она таъси­рида ул­ғай­ган­лар. Ўзбек хал­қи­га мос муҳим хусу­сият­лар­дан бири бу маҳалла аҳли­нинг бола­лар­ни тар­бия­лашда ҳам­жиҳат­лик­да ҳара­кат қи­лиш­и­дир. Ота­нинг фар­занд олди­да­ги бурч­лари ша­риат ва исломий қои­да­лар бўйича яхши ном қў­йиш, хуш­хулқли, меҳнатсевар, иймон-эътиқод­ли қилиб ўсти­риш, уй­ланти­риш, қизларни тур­мушга чиқа­риш каби ва­зи­фа­ларни адо этишдан иборат­дир.

Тўй маросимлари ҳаётимиз­да узоқ тарихий давр мобай­ни­да шаклланган бў­либ, шун­дай тантана­лар­дан бири ни­коҳ тўйидир. Бунда икки ёш­нинг янги ҳаётга қа­дам қўя­ёт­ганлиги эл-улус, қўни-қўш­ни­ларга маъ­лум қи­лина­ди. Ни­коҳ тўйи­гача қуда-анда тараф­лар турли ма­ро­­сим­лар­ни ба­жа­ри­шади. Бу бир-би­ро­вини яна­д­а яқиндан би­лиш, ўзаро ишончни мус­таҳ­камлаш, тўй­ни белгилаш йўлидаги ҳара­кат­лардан ибо­рат. Тўйдан бир кун олдин ёки тўй куни қиз­нинг отасиникида никоҳ маро­сими ўтказилган.

Бешик тўйи никоҳ тўйининг маҳсули сифатида оилада дунёга келган биринчи фар­занд шарафига берилади. Бешик чақалоқнинг она томо­ни қариндошлари — бобоси, бувиси, тоға ва холалари то­монидан ташкил этилади. Бешик удуми билан боғлиқ чақалоққа зарур барча буюм­лар тайёрланади. Карнай-сурнай садолари жўрлигида, чақалоқни бешикка белаш маросими ўтказилади.

Хулоса қилиб айтганда, та­рих синовларидан ўтган бай­рамлари, маросим­ла­ри, урф-одатлари хал­­қимизнинг ажо­йиб фазилатлари, миллий ху­сусият­лари, қад­рият­га айлан­ган халқ­чил­­лик руҳи билан суғо­рилган жи­ҳат­ла­рини, ҳа­лол­лик, пок­лик, меҳ­натсе­вар­­лик хис­лат­ла­р­ини на­мо­ён эта­ди. Халқнинг ўзига хос мил­лий, руҳий кў­р­и­ниш­лари­нинг барчаси халқ бай­рамла­рида ўз ифодасини топади.

Fолиб АЗИМОВ,

Кармана озиқ-овқат саноати ва меҳмонхона хўжалиги

касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 7741