Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятидаги миллий гвардия қисмида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг қасамёд қабул қилишларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

 

Миллий гвардия сафида ҳарбий хизматни бошлаётган навқирон, ҳар томонлама баркамол, жасур йигитларнинг мардлик ва фидокорлик билан ўз жонини қалқон қилиб, халқимиз ва давлатимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қасамёдлари, ушбу маросимда иштирок этаётган ҳар бир ватандошни қалбларини ҳаяжонга солди.

 

Тантанали маросимда сўз олганлар аскарларни бугунги ватан ҳимоясидек шарафли ва ўта масъулиятли хизматга киришиш олдидан қилаётган тантанали қасамёди билан табриклаб, муқаддас рамазон ойида юртимизга тинчлик ва осойишлик, халқимизга эса фаровонлик тилади.

 

Кўрилганлар сони: 2732