Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кўпчиликка маълум бўлган “Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖ мансабдорларининг фирибгарлигидан жабр кўрган фуқароларга мамлакат раҳбари кўрсатмасига асосан жабрланувчиларга етказилган зарар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланди.

Шу мақсадда ҳукумат раҳбарининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси, АТИБ “Ипотека банк” худудий филиали ҳамда вилоят бандлик бош бошқармаси ходимларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи томонидан вилоятимиз ҳудудида яшовчи 24 нафар жабрланувчиларга жами 493 миллион 717 минг сўм пул маблағлари уларнинг банк картасига ўтказиб берилиши таъминланди.

 

 

Кўрилганлар сони: 2780