Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда тадбиркорлар учун барча шароитлар яратилган. Айрим тадбиркорларимиз эса бу имкониятларни яъниким энергия ресрусларидан ноқонуний фойдаланишнинг янгидан-янги усулларини ўйлаб топишмоқда.

Жумладан, Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси ҳамда шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда, “З.Г” МЧЖ раҳбари Г.Зарипов жамиятга қарашли оҳак маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 25-банди “д” кичик банди талабларига зид равишда табиий газдан фойдаланиб келганлиги аниқланди.

Ушбу “шоввозлар” Қарорнинг ушбу банд талабларидан антиқа усулда “айланиб ўтишди”. 

Антиқалиги шундаки, жамиятдаги “СТГ” газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, ускунанинг ички қисмига тош бўлакларини ташлаш орқали унинг сарфланаётган газни ҳисоблаш механизмини тўхтатиб қўйишга эришганлигига нима дейсиз?

Бюро ходимлари томонидан ушбу кирдикорлар фош қилиниб, таъминотчи корхонанинг қайта ҳисоб-китоб далолатномаси кўра, корхона манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар, яъни табиий газни ноқонуний истеъмол қилганлиги маълум бўлди.

  Жамият раҳбари қилмишини тан олиб, етказилган 384 млн. сўмлик зарарни тўлиқ қоплаб берди, шунингдек қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка

Кўрилганлар сони: 977