Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2016 йилнинг охиригача Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хорижга экспорти ҳажми икки марта ошиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги "2014 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш прогноз параметрлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишда тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилган ҳудудда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти жорий этилди.
Шаҳримизда жорий йилнинг ўтган даврида 1 миллион 300 минг АҚШ долларилик 200 тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.
Жаннатмакон юртимизда етиштирилаётган сархил мевалар, помидор ва бодринг маҳсулотлари сифати ҳамда харидоргирлиги билан хориж давлатларида ҳам ўз исътемолчиларига эга. Маҳсулотни шартнома шартларига риоя қилган ҳолда харидорларга етказиш борасида халқаро талабларга жавоб беришга доир ислоҳотлар йўлга қўйилмоқда. Навоий шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят божхона бошқармаси, вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, "Навоийэкспертиза” ШК, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вилоят бўлими, тижорат банклари ҳамда Навоий шаҳридаги иссиқхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш
жамғармаси вилоят филиаллари раҳбарлари иштирокида шу мавзуда кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳудудида мева-сабзавотларни етиштириш, ички истеъмолга йўналтириш ҳамда белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилишимуҳокама этилди.
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи хўжалик субъектларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширганда маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб беришда, биринчи навбатда, миллий автотранспорт компаниялари хизматидан фойдаланиш, экспортчи корхоналарга имтиёзли тарифлар асосида сифатли автотранспорт хизматларини кўрсатиш тавсия этилди.
Йиғилишда иштирок этган тегишли ташкилот ва иссиқхоналар раҳбарларига ҳўл, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, полиз, узум ва дуккакли экин маҳсулотларининг тартибли экспортини ташкиллаштиришда ҳудуддаги экспортчи корхоналар билан манзилли иш ташкил этиш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда вилоят ишчи гуруҳига таклифлар киритиб бориш ҳақида сўз юритилиб, олдинда турган асосий вазифалар белгилаб олинди.

Кўрилганлар сони: 7469