Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навбаҳор туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчиларига методик ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11-13 октябрь кунлари улар учун "Методик ёрдам куни" ташкил этилди.

9-, 15-, 6- ҳамда 23-сонли мактабларда ўтказилган тад­бир­ларда Навоий шаҳри ҳамда Қизилтепа туман мак­таблари, Навоий давлат педагогика институтидан ташриф буюрган педагоглар иштирок этишди. Тадбирлар да­во­мида турли синфлар учун ноанъанавий дарслар ташкил этиб берилди. Айниқса, инглиз тили фанидан ўтган очиқ дарс­лар қизиқарли жараёнларга бойлиги билан ажралиб турди. Методик ёрдам кунлари якуни бўйича педагоглар ўртасида давра суҳбатлари ташкил этилиб, уларда таж­рибали ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, ўтказилган ҳар бир очиқ дарс таҳлил этилди. 

100 нафарга яқин педагог иштирок этган тадбир ўза­ро таж­риба алмашишда муҳим омилгина бўлиб қолмай, ўқув­чиларнинг ўз билимларини оширишларида ҳам аҳа­миятга эга бўлди.

Озод МУСТАФОЕВ.

Кўрилганлар сони: 6230