Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда болалар келажагимиз ворислари, миллатимиз давомчилари сифатида эъзозланади. Аслида, ўзбек халқи — азалдан болажон халқ. Халқимиз қайси дин, қайси миллат фарзанди бўлишидан қатъи назар, ардоқлайди. Меҳр бериб, бошини силайди. Дунёда савобга, яхшиликка олиб борадиган ишлар жуда кўп. Хайрли ишларни ўз бурчи, деб қабул қилиш ўзбек халқига хос бўлган  юксак инсоний фазилатлардир.

Хабарингиз бор, вилоятимиз бўйлаб эзгулик, яхшиликка йўғрилган “Меҳрибон юрак” хайрия акцияси эълон қилинган. Ушбу акция тарғиботи Республикада ҳамда Япония, Хитой, Россия давлатларида таълим олаётган ўзбек ёшлари томонидан ҳам илиқ кутиб олинди ва тарғиб қилинди.

Вилоятда уч юз нафарга яқин боланинг юрак хасталигидан азият чекаётганлиги ҳамда уларнинг аксарияти кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзанди эканлиги мазкур акцияга туртки берган эди. Ундан кўзланган мақсад мазкур болаларни даволаш,  зарур бўлса жарроҳлик амалиёти ўтказиш орқали соғлом ҳаётга қайтаришдан иборатдир. 

Навоий вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг “Меҳрибон юрак” мега акцияси ҳар соатда минг-минглаб хайрихоҳларни ўз атрофига бирлаштирмоқда.

Италиянинг “Сорин” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган аппаратдан дунёдаги етакчи тиббиёт муассасаларининг  шифокорлари   юрак жарроҳлигида кенг фойдаланишади. Бундай ускуналар билан  дастлаб пойтахтдаги клиникалар таъминланган бўлса, бугунги кунда Наманган, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги тиббий муассасаларда ҳам унинг ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Мазкур ускуна Навоий вилоятида ҳам олиб келингани аҳоли фаровонлиги ва фарзандларимизнинг соғлом турмуш тарзида улғайишига хизмат қилади. Операциялар мутлақо бепул амалга оширилади. Ҳомийлик маблағлари юрак хасталигига чалинган болаларни жарроҳлик операциясига тайёрлаш ҳамда операциядан кейинги муолажаларга йўналтирилади.

Бугунги кунга қадар акция доирасида вилоятимизнинг туман(шаҳар)ларидан келган ёшларнинг 20 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди ва шифокорлар томонидан хулосалар берилди. 8 нафари операция қилинадиган бўлди.

Бундан ташқари, ихтиёрий (донорлик) беғараз қон топшириш акциясида ҳам 200 нафардан ортиқ турли соҳа ходимлари, ёшлар иштирок этгани қувонарли албатта. Лойиҳа доирасида юриш марафони, спорт мусобақалари, расмлар танлови каби ўнга яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Минглаб ёшлар, кенг жамоатчилик иштироки таъминланди.

 Шунингдек, телеграмм ижтимоий тармоғида “Mehribon yurak” гуруҳи тақдим этилиб, саноқли дақиқалар ичида унинг аъзолари  сони тўққиз мингдан ошиб кетганлиги вилоятимиз аҳолиси бу эзгуликкка хизмат қилувчи лойиҳага бефарқ эмаслигини билдиради.

Лойиҳа хайрли бўлсин. Юраклар уриб турсин!

Кўрилганлар сони: 3349