Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зиёда Муҳаммедованинг ўқитувчиликка бўлган иштиёқи оиладан бошланган. Отаси Туроб Муҳаммедов ўз касбини физика ўқитувчилигидан бошлаб кўп йиллар таълим соҳасининг турли лавозимларида фаолият кўрсатди. Онаси Сабоҳат Насимова ҳам педагоглик соҳасида меҳнат қилганди.

З. Муҳаммедованинг бобо-бу­вилари ҳам ўқитувчилик кас­­бини шарафлаган инсон­лар бўлган. Шу боис ҳам пе­дагоглик унинг қон-қонига син­гиб кетган десак, му­бо­лаға бўлмайди. З. Муҳам­ме­дова Бухоро давлат универ­си­те­тини тугатгач, илк иш фао­лия­тини ўзи таҳсил ол­ган 1-уму­мий ўрта таълим мак­табида бошлади. Ёш ўқи­тувчи ўзи­нинг илғорлиги, интилув­чан­лиги билан жа­моа­да ҳур­мат қозонди. У ўқув­­чиларнинг пух­та билим эгаллашлари учун бор маҳо­ратини ишга сол­­ди. Бу бо­ра­да ота-оналар билан ҳам­­кор­ликка эътибор қаратди. На­тижада қилинган меҳнат са­марасини кўр­сат­ди. У ўқитув­чилар ўртасидаги турли кў­рик-танловларда фахр­­­­ли ўрин­ларни эгаллади. Жум­ла­дан, 2006 йилда "Бош­ланғич синф ўқитувчилари учун ёзма ишлар тўплами" рисо­ла­си чоп этилиб, фойда­ла­­­ниш учун тавсия этилди. 2009 йили эса "Ижодий пар­возлар сари" педагоглар гран­ти фо­румида иш фао­лия­ти ви­лоят ми­қёсида омма­лаш­тирилди. Бу билан чекланиб қол­маган изла­нув­чан ўқи­тув­чи ўз усти­да тин­май иш­лашда давом этди. На­ти­жа­да унинг "Бар­­ка­мол­ликка йўл бош­лан­ғич таъ­лимдан бош­ла­нади" ном­ли мето­дик қўл­ланмаси Рес­пуб­лика таъ­лим мар­казида кўриб чи­қилди. Кен­­­­гаш қарори би­­лан З. Му­ҳам­медова иш фао­лияти рес­­публика ми­қё­си­да омма­лаштирилди.

Бугунги кунда у мак­таб­да устоз сифатида Гулруҳ Камо­лова, Дил­рабо Хў­жаева, Но­дира Қоси­мо­валар син­гари шогирд­ла­ри­дан мас­лаҳат ва тавсия­ла­­ри­ни ая­майди. Талаб­чан ўқитувчи шо­гирд­ла­ри му­­ваф­фақиятидан мам­­­нун бўлади, уларнинг янада юқо­ри чўқ­қи­ларни забт этиш­ла­ри­га умид боғлайди. Зеро, ус­тоз учун ўқув­чилари ҳамда шогирд­лари камоли­ни кў­риш­­дан ор­тиқ бахт йўқдир. 

Фахриддин НУРОВ,

Қизилтепа туманидаги 1-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Кўрилганлар сони: 6543