Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, Навоий шаҳридаги Марказий деҳқон бозори чорраҳасида бунёд этилаётган мегакўприкда қурилиш ва монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Умумий қиймати 15 миллиард 515 миллион сўм бўлган иншоотда 16 та таянч устунлари тикланиб, “Навоийжанубсаноатмонтаж” акциядорлик жамияти томонидан тайёрланган металлконструкция ишлари тўлиқ ўрнатиб бўлинди. Кўприкнинг умумий узунлиги 325, баландлиги эса 5,5 метрни ташкил этади.
Ушбу мегакўприкка ўрнатилган 4 та металлконструкциянинг ҳар бирининг эни 4,2 метр, узунлиги 33, 5 метр, оғирлиги эса 36 тоннани ташкил этади.
Ўрнатиш ишлари эса “Элемент қурилиш” давлат корхонаси томонидан амалга оширилди.
Тез фурсатда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган мегакўприкнинг қурилиш ва монтаж ишлари учун қарийб 250 тонна металлконстркуция ишлари бажарилади.
Кўрилганлар сони: 1672