Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида бугунги кунда жами 32 минг 588 гектар пахта майдонлари терим мавсумига шай. Режа - 94 минг 600 тонна. Айни пайтда 573 та отряд шакллантирилиб, қарийб 50 минг нафар уюшмаган аҳоли ҳамда фермер ишчиларидан иборат теримчилар уларга бириктирилган. Келгуси ҳафталардан терим мавсуми оммавий равишда бошланади.
Бюджет ходимлари оммавий равишда теримга олиб чиқиладими? Мажбурий меҳнат каби ҳолатларга йўл қўйиладими? Ўқитувчи ҳамда шифокорлар таътилда бўлса ёки иш соатларидан ташқарида теримга чиқиши мумкинми?
Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турига барҳам бериш” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида айни шу масалалар муҳокама қилинди.
Масъул корхона-ташкилотлар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этган тадбирни вилоят ҳокими матбуот котиби Дилшод Мамаражабов олиб борди. Анжуманда вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Эркин Авезов ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Назира Тоғаеваларнинг вилоятда мажбурий меҳнатнинг одини олиш, бу борада келиб тушаётган мурожаатлар, хусусий секторда фаолият юритаёган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари, “Пахта-2019” мавсумининг ташкил этилиши билан боғлиқ маърузалари тингланди.
Анжуманда мажбурий меҳнатга жалб қилишга жавобгарлик оширилгани, яъни бугунги кунда ана шундай ҳолатга йўл қўйган раҳбар энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан 30 баробаригача жаримага тортилиши алоҳида таъкидланди.
- Корхона-ташкилот раҳбарлари “Пахта теримига ходимлар жалб этилсин” мазмунидаги буюруқлар қабул қилиши қонунчиликка зид, - деб таъкидлаб ўтди Н.Тоғаева. – Буни ҳар биримиз чуқур англашимиз керак. Ҳар бир ишчи ўзи ҳохлаб теримга қатнашган тақдирда ҳам унинг розилиги, албатта расман қайд этилиши, бу жараёнда асосан касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари фаол ишлаши лозим. Бугунги кунда биз жойлардаги вакилларимиз билан бу борада тегишли ишларни олиб боряпмиз.
Анжуман давомида корхона-ташкилотлардан теримга жалб қилиш бўйича ходимларнинг аниқ сонлари келтирилган жадваллар тасдиқланиши ҳам қонунчиликка зид экани, илгариги “тажриба” - ходимнинг иш ҳақи сақланиб, пахта теримига чиқиш ҳолатларига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳам тилга олинди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, жорий йил баҳор мавсумининг серёғин келиши ҳамда айрим чигит экилган майдонларни сел олиб кетиши натижасида қайта экиш ишлари олиб борилиб, ғўза парвариши бир мунча кечикди. Шунга қарамай, бугунги кунда далаларда ҳосил мўл. Уни нест-нобуд қилиб олмасадан йиғиб-териб олиш нафақат уюшмаган аҳоли, балки ҳар бир ташкилот ходимининг ҳам зиммасида. Фақатгина бу жараёнда аввало жамоатчилик ташкилотлари фаол бўлишлари лозим.
Кўрилганлар сони: 738