Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия  ўйинлари ҳақида қаерда сўз очилмасин, юртдошларимиз юз-кўзида фахр-ифтихор, чексиз қувонч ифодаси намоён бўлади. Ахир, тўрт йилда бир марта ўтадиган нуфузли мусобақада ўзбек спортчилари нималарга қодирлигини бутун дунёга кўрсатиб қўйди!

Боксда ҳам, дзю-до, енгил атлетикаю су­зишда ҳам Англия ёки америкалик ёшни ҳам ортда қолдириб кета олишини исбот­лади. Бу Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримовнинг спортни давлат сиёсати да­ра­жасига кўтаргани, Олимпиада ўйинла­рига тайёргарликни тизимли ташкил эт­ган­лари билан боғлиқ.

Ана шу саъй-ҳаракатлар сабаб Паралим­пия мусобақалари ҳам вакилларимиз учун ютуқларга бой бўлди. 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Паралимпияда ўн нафар ўз­бе­кис­­тон­­лик спортчидан фақат биттасигина кумуш медаль билан  тақдирланган эди. Бу йилги ўйинларда эса спортчиларимиз сак­кизта олтин медални жамғаришга му­ваф­фақ бўлишди. Таъкидлаш жоизки, 160 дан зиёд давлат иштирок этган ўйинларда 83 та мамлакат спортчиларигина Паралим­пия медалларини қўлга киритди. Улардан 63 та давлат қатнашчилари олтин медалга сазо­вор бўлди. Қувончлиси, ўттиз икки на­фар иштирокчимизнинг ўттиз бир ме­даль билан қайтиши спортчилар сони ва медаллар ҳисобига нисбатан, ҳеч бир дав­лат тарихида кузатилмаган ҳодиса. Ай­ниқ­­са, Паралим­пия­нинг биринчи куни Ўзбе­кис­тон делегация­си учун ниҳоятда омадли келди. Шу куни спортчиларимиз саккизта медалга эгалик қилди. Fайрати, шижоати эвазига Ўзбекис­тон номини Рио узра ба­ралла янграшига муно­сиб ҳисса қўшишди. Бу нати­жа билан улар Хитой ва Англия­дан ке­йин учинчи ўринни забт этиш­ди.

Паралимпиянинг илк кунида медаллар шодасига учинчи ол­тинни вилоятдошимиз Ҳуснид­дин Норбеков қўшди. Енгил ат­летикачимиз илк уринишда диск­ни 54,46 метрга улоқ­ти­риб, ўзининг шахсий рекор­ди­ни янгилаган бўлса, иккинчи ури­­­нишда 59,75 метр масо­фани забт этиб, жаҳон ва Па­ралимпия ўйинлари рекор­ди­ни ўрнатди. Бутун ўзбекистон­лик­ларда фахр уйғотган Ҳ. Нор­беков вилоятимиз тарихида Па­ралимпия ўйинлари илк ол­тин медали соҳиби сифатида ном қолдирадиган бўлди.

— Ўша пайтда ҳаяжоним куч­ли эди, — дейди биз билан суҳ­­батда Ҳ. Норбеков. — Мен ҳаммаси ўзим кутгандек бў­ли­шига ишондим. Ҳаяжонимни ен­гишга ҳаракат қилдим. Бу йил­ги Паралимпия ўйини  мен учун ўзгача эди. Фақат мен эмас, делегациямиз таркиби­да­ги ўттиз бир нафар спортчи учун ҳам. Одил Юртбошимиз руҳ­ларини шод этиш учун ҳам ғолиб бўлишни қалбимга жо қил­гандим. Ва буни уддала­га­нимдан хурсандман! Ўзбек фар­­зандлари ҳеч кимдан кам эмас ва кам бўлмаслигини дунё­га кўрсатдик!        

Ядро улоқтиришда спорт­чи­миз 15.17 метр натижа билан брон­за медалини қўлга ки­рит­ди. Оддий оила фарзандининг жаҳон рекордини ўрнатишида спортга берилган кенг эътибор билан бирга қалбидаги кучнинг ҳам муносиб ўрни бор. Мураб­бийи Игорь Шишков машғулот­ларига қатнашган пайт­ларида қат­тиқ­қўл устознинг ҳеч сў­зи­дан оғринмас, қай­та ва қайта ай­тилган машқни бажаришга уриниб кўраверарди. Ёмғирда ҳам, қорда ҳам велосипедда уйи­­дан "Кимёгар" ўйингоҳига қатнар, бунга йўлда бир соат­­­дан ортиқроқ вақт сарфла­нар­ди. Аммо спортга бўлган қизи­қиши баридан устун эди. Ҳус­нид­дин­­даги матонат ва ши­жоат­ни кўрган И. Шиш­ков уни арм­рест­­лингдан кўра кўпроқ диск, бос­қон улоқтиришда қо­би­лияти борлигини илғади. Тўғ­ри танланган қарор самара­си­ни кўрсатди. Ҳ. Норбеков диск улоқтириш бўйича хал­қа­ро ва Осиё ўйинларида ғо­либ­ликни эгаллади.

— Мураббийимдан бир умр мин­натдорман, — дейди спорт­­­чи суҳбатимизни давом эттириб. — Шу даражага ети­шишимда катта меҳнатлари синг­ган. Бундан кейин Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйин­­ларида ҳам ғалаба қозо­ниш­га аҳд қилганман.

Юртимиз фахрига айланган спорт­чига кейинги нуфузли му­собақаларда ҳам омад ва за­фар ёр бўлишини ти­лай­миз!

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6785