Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Чилининг Сантьяго шаҳрида ўтган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 64 давлатдан 428 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашди. Улар орасида Навоий олимпия захиралари коллежининг 1-босқич ўқувчиси Мақсуд Очиловнинг ҳам борлиги таҳсинга лойиқдир. У Навбаҳор тумани, "Бурқут" маҳалласида яшайди.

Мусобақанинг дастлабки ку­нида 50 килограммгача бўл­ган дзюдочилар баҳсида иш­тирок этган спортчимиз Мақсуд авст­ралиялик Кейн Стюарт, иккин­чи даврада венгриялик Фечко Санадларни енгди. Фи­нал йўл­лан­маси учун ўтказил­ган жанг­да татамига туркиялик Эждер Токтай билан баҳс олиб бо­риб, уни ҳам мағлубиятга уч­рат­ди.

Жаҳон чемпионатининг олтин медали учун кечган муросасиз беллашувда Мақсуд брази­лия­лик Алди де Оливейрага қар­ши гиламга тушди ва кумуш ме­­дални қўлга киритди.

— Халқаро майдондаги ну­фуз­ли мусобақада қатнашаёт­га­нимда мени мана шу да­ра­жада вояга етказган ота-онам­нинг меҳри, Ватанимиз, маҳал­ла­дошларим турганини, ярати­лаётган шароитларнинг бар­ча­си истиқлолимиз шарофа­ти­дан эканини чин дилдан ҳис қи­ламан. Мана шу туйғу менга катта куч-қувват ва ишонч бер­ди, — дейди М. Очилов. — Спорт билан шуғулланишим на­фақат жисмонан соғлом, бал­­ки мустаҳкам иродали ва қатъ­иятли бўлишимга ёрдам бер­моқ­да. Бизнинг оила "спорт­чи­лар оиласи" десам, му­болаға бўл­майди. Чунки отам Салим Жу­маев кураш бўйича мураб­бий. У кишидан жуда кўп нар­сани ўргандим. Юқо­ри нати­жаларга эриши­шим­­да устозим Ис­моил Қур­бо­новнинг ҳам хиз­матлари катта. Исмоил ака му­со­бақага кети­шим­дан олдин "Сен у ерга на­фақат ўзбекис­тон­лик дзюдочи, балки Ўзбе­кис­тоннинг юзи ҳам бўлиб ке­таяпсан. Юзинг ер­га қара­ма­син", дедилар. Ху­лоса қилдим. Натижаси ёмон бўл­мади.

Мақсуднинг спорт билан ошно бўл­ганига 5 йил бўлибди. У шу давр ичида бир неча бор Осиё ва Ўзбекистон чемпионат­лари­да иштирок этиб, тенг­дошлари орасида тенгсиз эка­нини ис­ботлаб, шоҳсупа чўқ­қи­сига кў­тарилган.

Болалар спортини ривож­лан­­тириш борасидаги исло­ҳот­­лар изчил давом эттирилар экан, Мақсуд каби ёшлари­миз­нинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши, ўз куч ва са­ло­ҳия­ти билан дунёни лол қолди­риб, Ўзбекистон фар­занд­­лари ҳеч кимдан кам эмас­лиги ва ҳеч қачон кам бўлмас­лигини ис­ботлайвериши шуб­ҳасиз.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 0