Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли 3-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бугун 849 нафар ўқувчи спортнинг ҳар хил турлари билан шуғулланиб келмоқда. Йигит-қиз­лар футбол, стол тенниси, эркин кураш, юнон-рум кураши каби спорт турларида ўз маҳоратларини кўрсатиб, нуфузли мусобақалардағолиблар сафидан жой олишаётир.

Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 1998-1999 йил­ларда туғилган ёшлар ўрта­сидаги юнон-рум кураши бў­йича К.М.Фаткулин хоти­ра­сига бағишланган хал­қаро турнирда БЎСМ шуғул­ланув­чиси Жавоҳир Тоғаев 1-ўрин­ни эгаллади. 100 на­фар­дан ортиқ спортчи иш­ти­рок эт­ган мазкур мусо­ба­қада бар­ча­ни ортда қол­дир­ган Жаво­ҳир бун­га қа­дар ҳам кўплаб фахрли ўрин­лар соҳиби бўл­ган.

Жум­ладан, у ўтган йили ўт­казилган ўс­мир­лар ўрта­си­­даги Ўзбе­кистон чемпио­на­ти,Ўзбекис­тон кубоги му­со­ба­қаларида ғолибликни қўл­га киритди. 2014 йил­нинг 24-27 ян­варь кун­лари Тош­кент­да ўтган халқаро турнир­да 2-ўрин­ни эгаллади. Жорий йил­ги хал­қаро му­собақада Жаво­ҳир Тоғаев­нинг олтин ме­даль соҳи­би бўлиши ғала­бага қатъий аҳд қилгани ва мун­тазам ўз устида ишлага­нининг исбо­тидир. Бу­гун­ги кунда На­воий шаҳри­даги 10-мак­таб­­­нинг 9-син­фида таҳсил олаётган ёш спортчига Акбар Жўраев ҳам­да Шерзод Ур­гучевлар мураб­бийлик қилади. Жавоҳир­нинг ҳар бир ғалаба­сида унга юнон-рум кураши сирлар­ини ўр­гатиб келаётган ус­тозлари­нинг муносиб ҳис­саси бор.

— Спорт мактабимиздаги юнон-рум кураши тўгара­гига 100 нафардан ортиқ болалар ва ўсмирлар ишти­рок эти­шади, — дейди биз билан суҳ­батда 3-сон БЎСМ мураб­бийи А. Жўраев. — Улар ўзининг куч-ғайра­ти, қатъ­ият­лилиги билан му­ваф­­фа­қиятларга эри­шиб келаётган Жавоҳирга ҳа­вас билан қа­рашади. Бу спорт­­чи мақса­ди йўлида олға бориш, қи­йинчиликлардан қоч­маслик, машғулотларда­ги ас­тойдил иштироки би­лан наму­на бў­лиш­га арзий­ди. Макта­би­мизга илк кел­ган кунлари­дан бошлаб ун­даги бу жи­ҳат­­лар­ни илға­ганман.Ўзига ишон­­­­ган, меҳ­натсевар шогир­ди­миздан умидимиз катта.

— Етти йилдан буён ушбу спорт тури билан шуғул­ланиб келаяпман, — дейди Ж. То­ғаев. — Унга қизи­қи­шим­га акам Ўктам сабаб бўлган. БЎСМга кел­ганимда  бу ер­да­ги муҳит менда ҳавас уйғот­­ган. Кейин юнон-рум кура­ши тўгара­ги­га қатнай бош­ладим. Мураб­бий­ларим саъй-ҳарака­ти билан ютуқ­лар­га эриш­ган­ман, деб айта оламан. Улар ҳар бир му­собақада, май­донга тушишим­дан олдин далда бе­ришади. Айниқса, К. М. Фат­ку­лин хоти­расига бағишлан­ган халқаро турнир финалида тожикистон­лик кучли рақиб­дан устун келга­ним, фақат менинг эмас, мураббийла­рим, БЎСМ жа­моаси, қолаверса, мени қўл­лаб-қувватлаб турган яқин­ла­римнинг ҳам ғалаба­сидир. Fолиблик менга фев­рал­да Тур­кия, Москвада бўлиб ўта­диган халқаро турнирларга қатна­шиш йўлланмасини бер­ди. Орзуим март ойида Ҳин­дис­тонда ўтказиладиган Осиё чемпиона­тида иштирок этиб, ғолиб бўлиш.   

Қувонарлиси, Жавоҳир Тоғаев тўрт маротаба юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чем­пиони номига сазовор бўлган. Бу қанча меҳнат, ма­шақ­қат, изланиш ва ҳаракат дегани. Чунки маррага ана шу йўл­ларни босиб ўтиб эриши­лади. Ж. Тоғаев кўзлаган ман­зили сари дадил давом этиб, келгусида нуфузли тур­нир­лар­да ҳам олтин ме­даллар шодасини қўлга кири­тишига ишонамиз. 

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6666